“Сарҳисоб – 2017” ғолиблари аниқланди

Мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, Ислом дини таълимотларини тарқатиш ва турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни тўғри тарбия қилишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида «Сарҳисоб» танлови ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда. Ушбу анъанага мувофиқ бугун, 30 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида танловнинг Республика босқичи бўлиб ўтди. Танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом университети ҳамкорлигида ташкил этилди.…

2018 йилги Ҳаж ибодати нархи тўғрисида муносабат

Маълумки, ижтимоий тармоқларда 2018 йилда Ўзбекистонда Ҳаж зиёрати учун нархнинг анча қимматлашгани ҳақида тарқатилган хабар турли фикрлар, тортишувларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар вакиллиги vakillik.uz сайти Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ахборот хизматига таянган ҳолда ёзмоқда. Куни кеча ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган 2018 йилда Ўзбекистонда Ҳаж зиёрати учун нархнинг анча қимматлашгани ҳақидаги хабарлар турли фикрлар, тортишувларга сабаб бўлмоқда. Энг ачинарлиси бундай асоссиз маълумотни масжид имом-хатиби қандайдир миш-мишларга ишониб ўз саҳифасида тарқатган… Аслида имом-хатиб Ҳаж зиёрати нархи бўйича ҳеч қандай расмий маълумотга эга эмас. Қандайдир миш-мишларга ишониб хабарни ёзган. (Ўзини зиёли санаган кишига умуман мувофиқ келмайдиган ҳолат)…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев – Йил одами

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, анъанага кўра, якунланаётган йил якунлари бўйича одамларнинг ижтимоий кайфиятини ўрганиш мақсадида мамлакатимиз аҳолиси ўртасида сўров ўтказди. ЎзА бу ҳақда маълум қилмоқда. Хабарда айтилишича, сўровда мамлакатимизнинг барча вилоят ва ҳудудларида истиқомат қилаётган турли ижтимоий тоифалар, этник гуруҳлар, конфессия ва касбларга мансуб 18 дан 70 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этган. Сўров натижаларига кўра, фуқароларимизнинг мутлақ аксарияти (90,5 фоизи) учун 2017 йил фаровонлик йили, ўзи ва оиласи ҳаётида ижобий ўзгаришлар рўй берган йил сифатида эсда қолади. Фуқароларнинг 83 фоизи ўзларини бахтли ҳис қилмоқда, дейилади сўров натижаларида. Шунингдек, респондентларнинг…

Фарғоналик кам таъминланганларга беғараз ёрдам. Уйли бўлганлар қанча? Уйини таъмирлатганлар-чи?

Фарғона тумани «Новкент» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Дилшоджон Маҳаматовнинг уй-жойи Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кўмаги билан таъмирлаб берилди. II гуруҳ ногирони Дилшоджон бундай юксак эътибор ва ғамхўрликдан беҳад мамнун. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлигининг ferghana.uz сайти ёзмоқда. – Биздек инсонларни қўллаб-қувватлаётган Президентимиздан миннатдормиз, – дейди Дилшоджон. – Турмуш ўртоғим ҳам ногирон. Икки фарзандимиз бор. Янги йилда уй-жойимиз таъмирдан чиқариб берилгани бизга катта байрам совғаси бўлди. – Шаҳар ва туманларда аҳолининг кам таъминланган тоифаларига беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилган, – дейди Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Тўйчибой…

Бундай ахлоқ­сиз келинларга ҳам жазо бор­ми? 

Савол: Қўшним қиш­лоғимизнинг обрўли, зиёли, оқкўнгил қария­ларидан бири. Аммо келини феъли ёмон, худбин чиқди. Тўрт фарзандли бўлди ҳамки, ўзгармади. Жаҳли чиқса, қўлига илинган нарса билан қайнота-қайнонасини ҳам, эрини ҳам ураверади. Эри фақатгина болаларини ўйлаб сабр қиляпти. Бундай ахлоқ­сиз келинларга ҳам жазо бор­ми?  Жавоб: Бундай келинларнинг ҳақиқий ҳаётда учраши амримаҳол бўлса-да, сўраганингиз учун жавоб берамиз. Динимиз қайнота-қайнонани ўз ота-онасидек ҳурматлашни буюради. Хотиннинг жаннатий ёки дўзахий бўлиши эрининг розилигига боғлиқдир. Бас, шундай экан, ўша аёл, мана шу жиҳатларни эътибордан қочирмай, хулқини тузатиши ва дарҳол бу ёмон ишини тўхтатиши керак. Бундан ташқари, саволдан…

2018 йилдан бошлаб Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайит байрамларида узлуксиз 3 кун дам олинади

Халқимизнинг маънавий ҳаётида олийжаноблик, миннатдорчилик, эзгулик, раҳмдиллик, ҳамжиҳатлик фазилатлари белгиланишида муқаддас Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайит байрамларининг муҳимлиги ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, миллий-маънавий қадриятларимизни юксалтириш ва сақлаб қолиш мақсадида 2018 йилдан бошлаб айрим дам олиш кунларини байрам кунларига яқин бўлган иш кунларига кўчириш ҳисобига узлуксиз уч кунлик дам олиш кунлари белгиланиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонида келтирилмоқда. Мазкур фармонда 2018 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилиши белгиланган.  Уларга кўра, 25 август…

Тарқатма таклифномалар ҳукми ҳақида мулоҳазалар

Чақириққа жавоб бериш динимиз буюрган амал. Лекин ҳаётимизда “таклифнома”лар оммалашди. Бу бир жиҳатдан яхши. Негаки, тадбир эгаси ҳаммани бирма-бир айтиб юрмасдан таклифномаларни тарқатишни бошқа бир кишига тайинлаб, ўзи бошқа ишлар билан машғул бўлади. Бироқ масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Баъзи одамлар таклифнома воситасидаги чақириқ  юзма-юз, ўз оғзи билан айтилганига тенг эмас, деб ҳисоблаб айтилган жойга бормайди. Шундай ҳолда таклифноманинг ҳукми оғзаки, юзма-юз айтган билан баробар бўладими, деган савол туғилади. Бу борадаги уламоларимиз турли хил фикрлар айтишган. Шу ўринда уларнинг фикрларига назар солсак. Биринчи навбатда, таклифноманинг ўзига қаралади. Баъзи  таклифномаларда ким…

2018 йилги «Умра зиёрати» келгуси йилнинг 1 февралидан бошланиши маълум қилинди

Кеча, 26 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳаж ва умра сафарлари бўйича Саудия Арабистонидаги ҳамкор “ал-Ҳидоя” ширкати раҳбари Шайх Солиҳ Солим Баҳвайний билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари кутиб олишди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати бу ҳақда маълум қилмоқда. Муфтий ҳазратлари учрашув аввалида сўз олиб, “ал-Ҳидоя” ширкати билан кўп йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келинаётгани, ҳаж ва умра сафарлари муваффақиятли ўтаётганини билдирдилар. Шунингдек, келгуси ҳаж ва умра сафарларида зиёратчиларга хизмат кўрсатишни юқори даражага кўтариш, меҳмонхона, транспорт хизмати…

Инсон ўз гапига бошқаларни ишонтириш мақсадида «нон урсин», «тил тортмай ўлай», «кўзим чиқсин» каби ибораларни ишлатиши гуноҳ эмасми?

Савол: Ҳозирги пайтда одамлар орасида бўлар-бўлмасга қасам ичиш ҳолатлари тез-тез учраб турибди. Шу тўғрими? Жавоб: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Аллоҳ сизларни оталарингиз номи билан қасам ичишдан қайтаради. Кимки қасам ичмоқчи бўлса, Аллоҳ номи билан қасам ичсин ёки жим бўлсин», деганлар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Кўпчилик ўзаро суҳбат қилиб туришганида гапига бошқаларни ишонтириш мақсадида «нон урсин», «тил тортмай ўлай», «кўзим чиқсин» сингари ибораларни келтиришади. Аллоҳ таоло номидан бошқа нарсалар билан қасам ичиш гуноҳи кабирадир. Инсон, банда сифатида фақат Аллоҳ номи билан қасам ичиши мумкин. Ҳатто Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам), фаришталар, Каъба,…

“Оммавий маданият”нинг ёшлар тарбиясига таъсири

Фарғона давлат университетида “Огоҳлик ва ҳушёрлик – давр талаби” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда қатнашган Фарғона шаҳар бош имом-хатиби Жўрабек Раҳмонов ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш, диний экстремизм ва терроризмнинг аянчли оқибатлари ҳамда “Оммавий маданият”нинг ёшлар тарбиясига таъсири каби бугуннинг долзарб мавзуларига тўхталиб ўтди. – “Инсон ҳаёти давомида бирор шахсни ўзига ўрнак деб билади, у каби ҳаёт кечиришни, у эришган ютуқлар каби муваффақиятларга эришишни,  юксак чўққиларга чиқишни кўзлайди. Бугун жамиятнинг ёш аъзолари ўз ҳаётлари учун бошқа маданият вакилларининг  фикрлаш ва ҳаёт тарзини ўрнак қилиб олишлари кўп муаммоларни келтириб…