Байрамингиз муборак бўлсин!

Азиз ватандошлар, барчангизни муқаддас динимизнинг улуғ байрами Ийдул Азҳа – қурбон ҳайити ҳамда Истиқлолимизнинг 26 йиллик байрами билан чин дилдан муборакбод этамиз. Барчаларимизни бахтимизга юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Муқаддас динимиз бунданда юксалаверсин! Барчаларингизга мустаҳкам иймон ва оилавий тотувлик тилаймиз! Қўшалоқ байрам муборак, азиз юртдошлар! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги

Ҳайит жума куни бўлгани учун қурбонликни сўйиш жума намозидан кейин бошланадими

Савол: Ассалому алайкум! Қурбон ҳайити жума кунига тўғри келмокда. Саволим, қурбонлик учун сўйиладиган жонлиқ ҳайит намозидан кейин сўйиладими ёки жума намозидан кейинми? Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ҳайит намозидан кейин. Жума куни жума намозидан олдин жонлиқ сўйиб бўлмайди деган гап бекор гап. Валлоҳу аълам! savollar.islom.uz

Саудия газетасида ўзбеклар ҳақида мақола: Ҳитлерга қарши жангдан Арафот тоғигача

  «SaudiGazette» нашри ҳозирги кунда Саудия Арабистонида ҳаж ибодатини адо этаётган ўзбекистонлик уруш фахрийлари ҳақида мақола тайёрлади. Эътиборингизга мақолани тўлалигича тақдим қиламиз. Иккинчи жаҳон урушида ўлдирилган 16 миллион одам орасидан собиқ иттифоқ армияси учун жанг қилган фақат саноқли ўзбекларгина бир талай жароҳатлар билан бўлса-да, урушдан тирик қайтишга муваффақ бўлдилар. Урушдан сўнг уйларига чалажон ҳолатда қайтган бўлишларига қарамай, шу дийдор насиб этган оз сонли инсонлардан эканликлари учун шукр этардилар. Айни дамда ҳаж мақсади билан Маккада бўлиб турган уруш фахрийларининг учтаси билан газетамиз мухбири уруш майдонидаги хотиралари ҳақида ақлбовар қилмас ва ажиб…

Жорий Ҳаж мавсумидаги зиёратчилар сони

Саудия Арабистони подшоҳлиги информация ва маданият вазирлиги ҳузуридаги халқаро алоқалар марказининг хабар беришича, 2016 йилги Ҳаж мавсумида мамлакатга 1,86 миллион зиёратчи ташриф буюрган. Жорий мавсумда эса уларнинг адади 2 миллион киши экани маълум қилинди. Марказ берган маълумотга кўра, бугунги кунгача 1,5 миллиондан ортиқ зиёратчи етиб келган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу йилги Ҳаж мавсумида зиёратчиларнинг ҳавфсизлигига жуда катта эътибор қаратилган. Улар Ҳаж амалларини эмин-эркин, хотиржам бажаришлари учун 17 минг нафардан кўпроқ масъуллар жалб этилган.

104 ёшли онахон Ҳаж сафарида

Куни кеча индонезиялик 104 ёшли Марям Маржонийни Саудия Арабистонининг давлат хизматчиларидан иборат гуруҳи ва Индонезиянинг САПдаги бош консули аэропортда кутиб олишди. Аллоҳни байтига келиш бахтига мушарраф ўлган онахон: “Бугун менинг азалий орзуим рўёбга чиқди”, деб кўз ёшларини беркитолмади. У муқаддас Каъбатуллоҳни тавоф қилар экан, фақат кўзларида ёш билан йиғлаб дуо қилди. Халқаро алоқалар бўлими ходимаси Моҳира Зуфарова тайёрлади

Отдан тушсам, талоқсан!

Айтишларича, Марғилоннинг  Галатой маҳалласида яшовчи тажанглиги билан халқ орасида танилган Райим мироб исмли киши   бир куни Сой бўйи даҳанасига кетаётганида Бекат чойхонасида биродарлари уни дастурхонга таклиф қилишади. Лекин у шошиб кетаётганини айтиб узр айтади. Улар эса бунга кўнмай, яна мажбур қиладилар. У яна узр айтади. Улар билиб туриб атайин мажбур қиладилар. Охири у бундан  тажанг бўлиб, жаҳл устида:  “Отдан тушмайман, тушсам хотиним талоқ бўлсин!”, – деб юборади… Гапидан қўрқиб кетиб нима қилишини билмай, кечгача отдан тушмай юрган мироб охири кишиларнинг маслаҳати билан   тўғри Хожажон қози ҳузурига  боради. Қозихона  саҳнида бировни…

Ҳажда намозхонни олдини кесиб ўтишнинг зарари йўқми

Савол: Ассалому алайкум! Ҳаж маҳал Маккада фарз намозини адо этаётганда одам олдидан кесиб ўтса, намоз ўқиётган одамнинг намози бузиладими? Телевизорда кўп маротаба шу ҳолатни кўрганмиз. Жавоб: Ва алайкум ассалом! У ерларда доим одам кўп бўлгани учун истисно тариқасида бунга рухсат берилган. Валлоҳу аълам! savollar.islom.uz

Отанг бекорларни айтибди!

Айтишларича, Хожажон қозининг Чойфуруш Эшон номи билан танилган Шодмон хўжа эшон исмли яқин биродари бўлган. Баъзан бу яқинлик хос мажлисларда ўзаро  мутойибаларга ҳам йўл очар экан. Чойфуруш эшон сўзга бой бўлмагани учун аксар мажлисларда мутойибаларга нишон бўлиб қолар ва  буни тўғри қабул қилса ҳам барибир бир кун сенларни  бир «боплайман» деб юрар экан. Вақти келиб Эшон вафоти яқинлашгач, икки нафар ўғлини чақириб: «Болаларим, умрим поёнига етганга ўхшайди, сизларга бир васиятим бор, мабодо вафот этсам, жанозамга Хожажон қозини айтманг, маҳалламиздаги Даминча сўфини айтиб, ўтказиб қўяверинг», – дейди. Бундан ҳайрон бўлган болаларига:…

Президент Имом Ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифини Ҳазрати Хизр мажмуасидаги мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади. Бу ҳақида Президент матбуот хизматида хабар берилди. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди ҳамда Қуръон тиловат қилиниб ўтганлар хотираси ёд этилди. Шунингдек, ташриф давомида мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Мажмуа қошида очилиши мўлжалланаётган Халқаро илмий марказ қурилиши билан танишди. Ушбу марказ Имом Бухорий ва бошқа мутафаккир алломаларимизнинг мамлакатимиз ва хорижий давлатлардаги бебаҳо илмий-маънавий меросини тўплаш, ўрганиш…

Дилларни моил қилгин!

Ҳар бир мусулмон киши ўз ибодатларида юзланадиган қибласи ҳисобланган Каъбани кўришга доимо муштоқдир. Мўминлар қалбидаги бу иштиёқ Иброҳим алайҳиссалом дуосининг ижобатидир. Чунки Иброҳим алайҳиссалом хотини Ҳожар ва ўғли Исмоил алайҳиссаломни Аллоҳ таолонинг амри билан Маккаи мукаррамага олиб бориб қўйиб қайтаётганларида Аллоҳ таолога илтижо қилиб, шундай дуо қилдилар: “Эй, Раббимиз! Мен зурриётимдан (бир қисмини – ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни) Сенинг ҳурматли Байтинг ҳузуридаги экин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим. Эй, Раббимиз! (Улар) намозни мукаммал адо этсинлар деб (шундай қилдим). Бас, Сен Ўзинг одамларнинг дилларини уларга мойил қилиб қўйгин ва уларни…