“Имом Муслим” масжиди

“Имом Муслим” масжиди Қува тумани М.Ҳасанов маҳалласи Истиқлол кўча 1-уйда жойлашган. Масжид биноси собиқ Иттифоқ даврида туман сув хўжалиги бошқармасининг эски биноси ва ҳовлиси ўрнига барпо этилган. 1991 йил Истиқлолга эришганимиздан сўнг, динимизга эътибор берилиб, тумандаги саховатли кишилардан Иброҳимжон Каримов ҳамда шу маҳалла ҳудудидаги фуқороларнинг ҳашари билан масжид қуриб битқазилган ва фаолият бошлаган. Умумий ер майдони 2747 кв. метр ҳудудга барпо этилган масжид битта хонақоҳ ва ҳовлисида қад ростлаган айвондан иборат. Замонавий қулайликларга эга бўлган таҳоратхона ибодатга келувчилар хизмати. Масжид имом-хатиби: Исахонов Абдулазиз Масжид манзили: Қува тумани М.Ҳасанов маҳалласи Истиқлол…

«Имом Бухорий» масжиди

Маҳалладаги ёши кексаларнинг гувоҳлик беришича, масжид тахминан 1820 йилларда қурилган. У Мозортаги қишлоғидаги Масали ҳожи (Муҳаммад соли) бойнинг ташаббуси ва маблағи ҳисобидан, Қўқон шаҳрининг ҳунарманд усталари томонидан ганж ва ёғоч ўймакорлик санъати асосида бунёд этилган. Тарихда масжид ҳудудида мактаб ҳам бўлиб, унда ўғил болаларга Масали ҳожининг фарзандлари Қоравой ҳожи, Мадали ҳожи, Мулла Ёқуб, Мадориф қори, Қаландар ҳожи, Абубакр саркорлар диний талим беришган. 1890-1910 йиллар давомида уларнинг шогирд, фарзандларидан Мулла Усбали, Мақситали қори, Раҳмон қори, Ҳожи Муҳаммад, мулла Мамасоли, мулла Шермуҳаммад, мулла Абдуҳалил ҳам ислом дини тарихи, фиқҳ, ҳадис илми соҳасида…

“Бегобод” масжиди

“Бегобод” жоме масжидини қачон қурилганлиги хақида аниқ маълумот мавжуд эмас. 1885 йили Эшмат хожининг укаси Эрмаматжон бошлиқ  усталар ва маҳалла билан қайта таъмирланган. Ўша пайтларда масжидга Мадрахимов Султон Ғозий домла биринчи имом бўлгани айтилади. У зиёли уламоларидан тахсил олиб, 1880-1947 йиллирида етарли билим олганлиги туфайли “Ғозий” унвонига сазовор бўлган. 1920 йиллардан бошлаб собиқ Иттифоқ даврида масжид биноси қаровсиз ҳолга келиб қолади. 1920-1960 йиллар давомида масжид биносидан минерал ўғитлар  омборхонаси сифатида фойдаланиб келинди. 1991 йили Ўзбекистон Республикаси  мустақил бўлгач, Абдурахимов Абдуллажон бошлиқ  маҳаллий усталар масжидни замонавий усулда қайта қурдилар. Шундан буён…