“Абу Ҳанифа” масжиди

“Абу Ҳанифа” жоме масжидининг аввалги номи “Мирзакарим охун” номи билан юритилган. 1700 йилнинг охири ва 1800 йиллар бошида мулла Мирзакарим охун бошчилигида ҳашар йўли билан қурилган. Ўша йилларда мулла Мирзакарим Охуннинг ўзи имом-хатиблик ва қозилик вазифаларини бажарган. 1920 йиллардан бошлаб собиқ Иттифоқнинг колхозлаштириш ишлари вақтида масжид бузиб юборилган. 1946 йил мулла Ахмадали полвон, мулла Хомиджон, Мамасоли ота, Жўра сўфи ота, мулла Абдухолиқ, Умирзақ оталар бошчилигида хашар йўли билан қиш ойларида қайта қуриб битқазилган. 1948 йилдан сўнг масжидни пахта қуритиш (сушилка) қилинган. 1962 йил масжидни мева тайёрлаш ширкатига топширилган. 1970 йил…

“Қўшкечик” масжиди

Фарғона вилояти Қува тумани Байналминал қишлоқ фуқаролар йиғини худудида жойлашган “Қўшкечик” жоме масжидининг ўрни, дастлаб ташландиқ холатдаги жой бўлган. Бу жойдан Байналминал қишлоғида яшовчи Ашуров Вохиджон автомобил ва бошқа транспорт воситаларини таъмирлаш устахонаси сифатида фойдаланган. Кейинчалик Байналминал қишлоқ фуқаролари талаб ва истаклари асосида қаровсиз қолган жойга масжид барпо қилиш таклифи билдирилади ҳамда 1993 йилда қурилиши бошланган ҳашар йўли билан 1995 йили қуриб битказилади. 2014 йилдан буён  Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғига асосан Хомидов Бозорали имом-хатиб вазифасида ишламоқда.

«Толмозор» масжиди

Қува тумани Толмозор маҳалла марказида жойлашган “Толмозор” жоме масжиди XVIII аср охирларида қурилган бўлиб, 1930 йилларгача фаолият кўрсатган. Ўша йилда масжид беркитилган. Мустақилликдан кейин Иброҳимжон Каримов ташаббуси билан ҳашар йўли ила масжид қайта қурилди ҳамда 1993 йили масжид иш фаолияти қайта тикланиб, мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилди. Масжид имом-хатиби:  Холхўжаев Дилшодхўжа Масжид манзили: Қува тумани “Толмозор” маҳалласи

“Мўсажон ҳожи” масжиди

Қува тумани Намуна қишлоғидаги Турк маҳалласида жойлашган “Мўсажон ҳожи” масжиди 1994 йилда Мўсажон хожи Шербўтаев ташаббуси ила шу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг ҳашар йўли билан қурилган. Юлдашев Одилжон домла масжиднинг биринчи имом-хатиб бўлган. Масжид ҳужжатларини шакллантиришда марҳум Мавлонов Меҳмонхўжа отанинг меҳнатлари таҳсинга сазовор экани мамнуният ила тилга олинади. 1998-2000 йилларда ҳозирда туман бош имом-хатиби вазифасида хизмат қилаётган Расулхон Аҳроров бошчилик қилган. Масжид имом-хатиби: Валиев Муҳаммадисо Масжид манзили: Қува тумани Намуна қишлоғидаги Турк маҳалласи

“Мавлонхон ҳожи” масжиди

Қува тумани Қайирма маҳалла фуқоролар йиғини ҳудудида жойлашган “Мавлонхон ҳожи” масжиди, махалла аҳлининг ташаббуси билан собиқ иттифоқ даврида шу қишлоқда омборхона сифатида фойдаланилган ер майдони ўрнига 1991 йили масжид қурилиши режалаштирилади, ҳамда ҳашар йўли билан қурилиш  1998 йилда якунланади ҳамда маҳалла фаолларининг таклифига биноан шу қишлоқда яшаган халқ фидойиси,  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Хайдаров Мавлонхон ҳожи номи берилган. Шундан буён масжидда беш маҳал намоз, жума ва ҳайит намозлари адо этиб келинмоқда. Ибодатга келувчилар учун қулай имкониятлар яратиш мақсадида ҳар йили масжидда ободонлаштириш ишлари олиб борилади. Масжиди имом-хатиби: Ортиқов  Ахаджон Масжид…