Нима учун одамлар Пайғамбар ҳузурига ошиққан?!

Динимиз таълимотларида ижтимоий алоқалар ҳақида, аниқса, сўзлашиш ҳақида жуда ҳам эътиборли гаплар айтилади. Оилада, кўчада, жамоатчилик орасида инсонлар ўзаро қандай мулоқот қилишлари борасида етарли ва керакли кўрсатмалар бор. Тил, нутқ орқали ўзаро мулоқотда бўлишимиз бу – Аллоҳ бизга ато этган улуғ неъматлар жумласидан экани шубҳасиз. Сўзлашганда фойдали ва керакли сўзлар гапириш, дунё ва охират учун наф келтирувчи, маъно ва мақсадли гапларни гапириш қанчалик яхши бўлса, унинг акси бўлган, ёлғон, бўҳтону-ғийбат қабилидаги гап-сўзлар, айниқса, ҳақорат ва сўкиниш, бесабаб бир инсонни дилини оғритиш каби сўзлар ёмон ва гуноҳ эканлиги ҳам ҳақиқат. Жаноби…

Имом-хатиблар иштирокида тарғибот тадбири

22 ноябрь куни Фарғона вилоятида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Республика маънавият ва маърифат маркази ҳамда Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар” мавзуида диний соҳа ходимлари ҳамда маънавият тарғиботчилари учун ўқув-семинар бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони масъул ходими Ш. Исломов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Р.Раҳмонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Миллий ғоя ва мафкура тадқиқотларини ташкил қилиш бўлими бошлиғи Ш.Тўраев ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вакиллари, вилоятда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар иштирок этди. Тадбирда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб…