Биргина савол эвазига мусулмон бўлган роҳиб

Абу Язид (Боязид) Бастомий уйқусида бир туш кўрди. Тушида кимдир унга: “Эй Абу Язид, тургин-да, бориб насороларга пайғамбарингнинг рисолатини етказ!” деб нидо қилди. Абу Язид буйруққа жавобан ўрнидан турди, черковга бориб, ибодатга шайланган насороларга қўшилиб ўтирди. Эндигина гапиришга чоғланаётган роҳиб Боязид томон ишора қилиб: – Бу “Муҳаммадий” (Муҳаммад алайҳиссаломга эргашган одам) орамиздан чиқиб кетмагунча гапирмайман, – деб қолди. – “Унинг “Муҳаммадий” эканини қаердан билдингиз?”, – сўради шогирдлари. – Муҳаммадийларнинг юзида сажданинг асорати бўлади, – деди. Шундан сўнг Боязиддан черковдан чиқиб кетиш талаб қилинди. Лекин у: – Ҳукм чиқарувчиларнинг энг яхшиси…