Ислом – одамларнинг ҳаёт тарзига қилич билан кириб бормаган

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz портали орқали «Ҳақли эътироф рукни» остида (муаллиф: А.Сатторов – Халқаро алоқалар бўлими ходими) дунёнинг етакчи арбоблари томонидан пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга нисбатан билдирилган фикрлар гулдастаси бериб борилмоқда. Ана шу эътирофлардан сиз азизларга ҳам илиндик. Маҳатма Ганди: Мен дунёда яшаб турган миллионлаб инсонларнинг қалбларини тўлқинлантирган одам ҳаётини янада чуқурроқ билишни хоҳладим ва ўша даврдаги одамларнинг ҳаёт тарзига Ислом қилич билан кириб бормаганига қайта-қайта ишонч ҳосил қилдим. Пайғамбар Муҳаммад (соллалоҳу алайҳи васаллам)нинг содда ҳаёт кечиришлари, ўзларини чексиз ҳокисор тутишлари, зиммаларидаги мажбуриятларини сўзсиз бажаришлари, саҳобаларга бутун борлиқларини бахшида қилишлари, жасурликлари,…

Қиз никоҳ вақти «рози эмасман» деса, нима қилиш керак бўлади?

Савол: Никоҳ вақтида қиз розилигини айтмай йиғласа, никоҳ боғланган бўладими? Жавоб: Йўқ, турмуш қураётган йигит ва қиз икки эркак ёки бир эркак ва икки аёл ҳузурида никоҳ қуриб бир-бирларига танмаҳрам бўлаётганларини ўтган замон лафзида, очиқ-ойдин, яъни «танмаҳрамликка ўзимни бағишладим», «тамаҳрамликни қабул қилдим» каби сўзларни айтиши шарт. Уларнинг розилик сўзларини, ана шу ўринда гувоҳлар ҳам эшитишлари лозим («Ҳидоя»). Савол: Қиз никоҳ вақти розилик сўралганида «рози эмасман» деса, нима қилиш керак бўлади? Жавоб: Қизни зўрлаб эрга бериш мумкин эмас. Агар қиз никоҳ маросимида очиқдан-очиқ рад жавобини берса, никоҳ боғланмайди. «Сўраган эдингиз».

Инсонни сотиш – оғир гуноҳ

Аллоҳ таоло инсонни турли туман неъматлар билан зийнатлаган бўлиб, улардан бири унинг эрки ҳисобланади. Эрки, ҳурлиги боис бошқа барча ҳуқуқлардан фойдаланишлик имкониятини қўлга киритади. Озодликдан маҳрум қилишлик инсонга жуда катта маънавий зарба бўлиб, барча халқларда жамият тартиби ва тинчлигини бузган шахсларга озодликдан маҳрум қилишилик жазоси қўлланилади. Тарихга назар солсак, Исломдан илгари қулдорлик авжига мингган, одам савдоси одатий ҳолга келган, аёллар мерос сифатида қолдирилар эди. Инсон эрки, ҳурлиги ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмасди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам оламларга раҳмат қилиб юборилганларидан кейин, яъни пайғамбар бўлганларидан сўнг инсоннинг қадр-қиммати барча…