2018 йилдан бошлаб Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайит байрамларида узлуксиз 3 кун дам олинади

Халқимизнинг маънавий ҳаётида олийжаноблик, миннатдорчилик, эзгулик, раҳмдиллик, ҳамжиҳатлик фазилатлари белгиланишида муқаддас Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайит байрамларининг муҳимлиги ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, миллий-маънавий қадриятларимизни юксалтириш ва сақлаб қолиш мақсадида 2018 йилдан бошлаб айрим дам олиш кунларини байрам кунларига яқин бўлган иш кунларига кўчириш ҳисобига узлуксиз уч кунлик дам олиш кунлари белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонида келтирилмоқда. Мазкур фармонда 2018 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилиши белгиланган.  Уларга кўра, 25 август – шанба 23 август – пайшанбага, 26 август – якшанба 24 август – жумага кўчирилади.

Маълумот учун, 2018 йилда Рамазон ҳайити 15 июнь санасига тўғри келса, Қурбон ҳайити эса 22 август саналарига тўғри келиши айтилмоқда.

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan