Фарғонада Қуръони карим қироати бўйича мусобақа

Ассалому алайкум, азиз Қуръон мухлислари! Жорий йилнинг 22 декабрь куни 2018 йилнинг биринчи ярмида Республикамизда 3 босқичдаги Қуръон мусобақаси ўтказилиши эълон қилинган эди. Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу Қуръон мусобақасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари  ва Тошкент ислом университети талабаларидан ташқари, масжидлардаги имом-хатиблар, имом ноиблари, муаззинлар ҳамда Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган 18-40 ёшдаги барча эркагу аёл фуқароларимиз иштирок этишлари мумкин. Ҳозирда Фарғона вилоятида ҳам Қуръон мусобақасини ўтказиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Режага кўра, вилоятимизда мусобақанинг дастлабки – шаҳар ва туман босқичлари 5 та ҳудудда ўтказилиши белгиланмоқда. Мусобақанинг ўтказилиш санаси ва…

Эркакларга нима бўляпти?

Яқинда ижтимоий тармоқларнинг бирида “Ўзбек аёлларига нима бўляпти?” сарлавҳали бир видео ролик эътиборимни тортди. Қизиқиб очиб кўрдим. Экранда бир-бирини куракда турмайдиган, хақоратли сўзлар билан сўкаётган, уст-бошини йиртган, шарму-ҳаё деган инсоний хислатларни унутганча уришаётган уч нафар ўзбек аёлини кўриб, ёқамни ушладим. Кейин билсам, бу сарлавҳа остидаги бир-биридан жирканчли, бир-биридан вахший видеолавҳалар жуда кўп экан. Минг афсус, надоматлар бўлсинким, бу аёлларнинг урушини тамоша қилиб турганларнинг аксарияти эркаклар эди. Негадир уларни ажратиш, тарбияга чақириш ўрнига беҳаёларча ярим-ялонғоч аёлларни тамоша қилаётган, “текин тамоша” жангини тасвирга олаётган эркаклардан нафратландим. Эссиз, эркак деган ном, эр деган…