Қамчиқ довонидаги ягона масжид очилди

Бугун 2018 йилнинг 2 январь куни нафақат Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Кўксарой маҳалласи учун, балки воҳа ва водий, шунингдек, бутун Ўзбекистон аҳолиси учун қувончли воқеа содир бўлди, десак муболаға бўлмайди. Чунки Қамчиқ довонидаги ягона масжид, автомагистрал йўлнинг шундоққина юзида жойлашган “Ислом нури” жоме масжидининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент вилояти вакиллигининг fitrat.uz сайти ёзмоқда. Хабарда, масжидни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари очиб бердилар ва айнан шу масжидга меҳру-муҳаббатлари ўзгача эканлигини, шу сабабдан ушбу тадбирга шахсан ташриф буюришни истаганликларини таъкидладилар. Масжид шундай ҳудудда жойлашганки, у бамисоли…

Туркистонда ислом цивилизацияси асносида илм-фан ва маданиятнинг юксалиши

217-220 ҳижрий йилга келиб, Туркистон диёрида фан ва маданият тез суратда ривожланди. Масжид, мадрасалар тараққий этди. Ишлаб чиқариш, тўқмачилик ривож топди. Деҳқончилик гуллаб-яшнади. Бу даврда Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва бошқа шаҳарларда ишланган турли саноат ва тўқмачилик ашёлари тижорат йўли билан минглаб хонликлар ва хорижий давлатларга етказиларди. Давлатни идора қилишлик ва ҳимоя, аскарлик яхши йўлга қўйилган эди.[1] Аббосийлар даврида илму фан тараққиёти ривожланиб, ҳадис илми, Қуръон ва тафсир илми, фиқҳ (ислом ҳуқуқи), ҳисоб (математика) илми, илми нужум (астраномия), илми ҳандаса (қурилиш), илми жуғрофия, илми тиб (медицина) ва бошқа соҳадаги илимлар жуда…