Фаол отинойилар тақдирланди

2017 йил 30 декабрь куни вилоят вакиллигида «2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг сарҳисоби»га бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда ЎМИнинг вилоят вакили Т.Эрбўтаев ва вилоят бош отинойиси Х.Комилова ҳамда шаҳар-туманлар бош отинойилари иштирок этдилар. Йиғилишда йил давомида хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, отинойилар фаолиятининг самарадорлигини ошириш борасида ўтказилган барча тадбирлар сарҳисоби қилинди. Тадбир сўнгида йил мобайнида шаҳар ва туманларда намунали фаолият олиб борган бош отинойилар мақтов ёрлиғи ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Вакиллик матбуот хизмати

Ўзбекистонда илк бор Қуръони каримни чоп қилиш бошланди

Бугун, 3 январь куни «Ҳилол» нашриёти босмахонасида Аллоҳ таолонинг Каломи – Мусҳафи шарифни чоп қилиш бошланди.  Бу ҳақда info.islom.uz нашри хабар бермоқда. «Ҳилол» нашриёти Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда ушбу мусҳафи шарифни Миср Араб Республикасидаги «Дорус-салом» нашриётининг расмий ижозати билан нашр қилинаётгани айтилмоқда. Хабарда келтирилишича, бугун мусҳафи шарифнинг дастлабки саҳифаларини чоп қилиш маросими ўтказилиб, унга шайх ҳазратларининг энг яқин сафдошларидан Зоҳиджон домла Қодиров, Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан Абдулҳамид Турсунов, Ўзбекистон қорилари мусобақаси бўйича ЎМИ қошидаги ҳайъат раиси Абдулҳаким қори Матқулов, ҳайъат аъзоси Ҳасанхон қори Абдулмажид, «Фатҳ» жомеъ масжидининг имом-хатиб Баҳодир қори…

“Никоҳни янгилаб туриш” деган нарса бор экан. У қандай бўлади?

Савол: Биз томонларда никоҳни янгилаб туриш деган нарса бор. Одамлардан сўрасам, бундай изоҳлашди: «Киши аёлига баъзан “бор, кет”, “уйингга йўқол!” деб юборади. Шунинг учун вақти-вақти билан никоҳни янгилаб турилса, яхши бўлади», деб жавоб беришди. Муфтий ҳазратлари, шу масалага ойдинлик киритсангиз… Жавоб: Шаръий никоҳ эр ва хотинни бир-бирига боғлайдиган ақддир. У вақтлар ўтиши билан эскирадиган, тўзийдиган нарса эмас. Шунинг учун, талоқни ифода қиладиган сўз айтилмагунича, никоҳ ақди узилмайди. Янгилаш деб эскирган, таъмирталаб нарсани тузатишга айтилади. Никоҳ эса, эскирмайди, янгиланмайди. Узилган бўлса, тиклашнинг шаръий имкони бўлса, тикланади – қайта никоҳ ўқилади. Шу ўринда…

Эҳтиёт бўлинг! «Қуш инида кўрганин қилур»

Инсон умрига завол бўлувчи нарсалар сарасига кирувчи тамаки маҳсулотларга  ружу қўювчи кишилар, аввало, чекишни атрофдагиларга кўр-кўрона тақлид қилиб ёки дўстлар даврасида ҳавас қилган ҳолларида бошлайдилар. Аммо унга ўрганиб қолаётганларини ҳис қилсалар ҳам нима учун чекишда давом этаверадилар? Ёки улар ўзларига ва ўзгаларга турли хил зарарлар етказаётганларини ва бир умрга кишанланаётганларини ва Аллоҳнинг наздида гуноҳкор бўлаётганларини  билмайдиларми? Аллоҳ таоло марҳамат қилади: وَلَا تُلْقُوا بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ… سورة البقرة/195 “Ўзингизни ҳалолатга дучор қилманг”. Яъни ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Бир киши ўзининг ўлимига ўзи сабаб бўлса, ўзини ўзи ўлдирди, дейилади. Имом Олусий ушбу оятдан…