Чақалоқнинг сочини мозорда олдириш ҳамда айнан уни гўрков олиши кераклиги ҳақида кўрсатма борми?

Савол: Водийнинг баъзи туманларида чақалоқ сочини олиш мақсадида мозорга боришади. Оила аъзолари мозор яқинидаги бирорта ҳовлига жойлашиб, хўроз сўйиб, гўштидан таом тайёрланади. У ердаги гўрков ёки ёши каттароқ кишига чақалоқ сочини олдиришади. Айтинг-чи, динимизда шундай кўрсатмалар борми? Шу тўғрисида маълумот берсангиз. Жавоб: Боланинг сочини олиш учун мозорга бориш ёки сочни махсус бир одамга олдириш Расулуллоҳ (алайҳиссалом) кўрсатмаларига зиддир. Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ҳасан номидан бир қўй сўйдилар ва: “Эй Фотима, унинг сочини ол ва сочининг оғирлиги миқдорида кумуш садақа қил”, дедилар.…