Шавкат Мирзиёев: «Энди ҳажга қандайдир тижоратчилар эмас, тоза одамлар юборилади»

5 январь куни Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Бу ҳақда xabar.uz ахборот-таҳлилий портали ёзмоқда. Сессияда портал вакили ҳам қатнашди. Унинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтган сессияда Президент Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, фуқароларни муқаддас Ҳаж зиёратига юбориш масаласига ҳам тўхталиб ўтган. «Энди ҳажга қандайдир тижоратчилар эмас, қалби тоза одамлар юборилади. Адашган юртдошларимизни кафилликка оладиганлар ҳажга боради. Бундайлар кам бўлса, ҳаж квотаси ҳам камаяди», деб айтган давлат раҳбари.

Бухоро Ислом маданияти пойтахти бўлади

Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳар йили мусулмон мамлакатларидаги 3 та шаҳарни Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилади. Уларнинг бири араб мамлакатларидан, бошқаси Осиё ва учинчиси Африкадаги мусулмон мамлакатлардаги шаҳарлардир. Бу ҳақда ЎМИ Матбуот хизмати хабар қилмоқда. Хабарда маълум қилинишича, ташкилотдаги маданият вазирлари IX Ислом конференцияси томонидан 2020 йилда Бухоро, Қоҳира (Миср) ва Бамако (Мали) шаҳарлари Ислом маданияти пойтахти сифатида тасдиқланган. Шунингдек, аслида Бухорои шариф бир неча асрлар давомида Ислом маданияти пойтахти бўлиб келган. Унинг “Қуббатул Ислом”, яъни “Ислом гумбази” деб номлангани ҳам бежиз эмас. Ташкилот томонидан ушбу шаҳарнинг Ислом маданияти пойтахти деб эътироф…

Шавкат Мирзиёев минтақадаги вазиятлар ўзгаришига таъсир кўрсатишга қодир жаҳоннинг ўн нафар етакчиси рўйхатида

«Derin Ekonomi» журналининг шарҳловчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни ўз мамлакати ва минтақасидаги вазиятлар ўзгаришига сезиларли таъсир кўрсатишга қодир бўлган жаҳоннинг биринчи ўн нафар етакчиси рўйхатига киритдилар, дея хабар бермоқда «Жаҳон» АА. Дунё жамоатчилиги Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришларни диққат билан кузатиб бораётгани баробарида уларга юқори баҳоларни ҳам бермоқда. Мамлакатимизда кечаётган ҳозирги ўзгаришлар, хорижлик экспертларнинг фикр билдиришларича, нафақат миллий, балки умумий халқаро аҳамият ҳам касб этмоқда, дейилади хабарда. Мазкур рўйхатдан муҳим аҳамиятга молик қарорлари билан ўз мамлакатлари ва минтақаларидаги мавжуд вазиятни ўзгартириб юборадиган ва бу билан халқаро майдондаги вазиятга фаол таъсир кўрсатадиган ҳамда жаҳон…

Т.Эрбўтаев: «Муқаддас ҳаж зиёратини ибодат эмас, орзу-ҳавасга айлантираётганлар ҳам бор»

«Муқаддас ҳаж зиёратини ибодат эмас, орзу-ҳавасга айлантираётганлар ҳам бор», – дейди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Турсунтоҳир Эрбўтаев ЎзА мухбири билан суҳбатда. – Мўмин-мусулмонлар ҳаж зиёратини Аллоҳ таоло буюрган улуғ ибодат, деб билишлари лозим. Ҳаж тадбирига боришга навбатга қўйиладиган номзод моддий ва жисмоний жиҳатдан унга қодир бўлиши, амалларни тўғри ва тўла-тўкис адо этиш учун етарли диний билимга эга бўлиши, маънавияти, маърифати ва одоб-ахлоқи билан маҳаллада обрў-эътиборли бўлиши каби талабларга жавоб бериши керак. Афсуски, кейинги вақтларда ҳажга бораётганлар орасида уни ибодат деб билишдан кўра, орзу-ҳавасга айлантириб олаётганлар ҳам…

Тирноқ ўстириш ва бўяшнинг шариатда рухсат этилган жиҳатлари борми?

Савол: Ассалому алайкум! Динимизда тирноқларни ўстириб юриш ва уларни ҳар хил рангларга бўяш мумкинми? Жавоб: Ва алайкум ассалом! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Беш нарса фитратдандир – хатна қилдириш, киндик ости тукларини олиш, тирноқларни олиш, қўлтиқ (юнгларини) олиш ва мўйловни қисқартириш», деганлар. Тирноқларни фақат хина билан бўяса бўлади. Кимёвий бўёқлар тирноққа сув ўтказмагани сабабли ғусл ҳам, таҳорат ҳам дуруст бўлмайди. «Сўраган эдингиз» китобидан.