Хушхабарлар олдинда

Кеча, 6 январь куни Диний идорада Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу кунга қадар мусобақани ўтказиш бўйича қилинган ишлар ва галдаги муҳим вазифалар келишиб олинди. Йиғилишда Абдулҳаким қори Матқулов сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 1 сентябрь куни “Ҳазрати Имом” мажмуасидаги Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича берган кўрсатмалари ва шу йўналишдаги диний идора раҳбарияти топшириқларининг ижроси бўйича ташкилий қўмита томонидан бажарилган ишлар ҳақида маълумот берди. Жумладан, у жойларда иштирокчиларни рўйхатга олиш давом этаётгани, 22 нафар ҳакамни тайёрлаш бўйича машғулотлар ўтказилгани, иштирокчиларни рўйхатга олиш ва тайёргарлик жараёнларини…

Муҳаммад исми Австрияда энг кўп қўйилаётган исмлар учталигига кирди

Муҳаммад исми Австрия пойтахти Венада янги туғилган чақалоқларга энг кўп қўйилаётган исмлар ичида 3-рақамлиси бўлди. Бу ҳақда Kronen Zeitung нашрига таяниб KUN.UZ ёзмоқда. “Бу расман тасдиқланган: 2017 йилда ўғил болаларга энг кўп қўйилган исмлар – Александр ва Максимилиан бўлди, мусулмонча Муҳаммад исми эса 3-ўринни эгаллади”, дейилган газетадаги хабарда. Таъкидланишича, бунда Муҳаммад исмининг Муҳамад, Муҳаммет, Моҳамад, Муҳаммад ва Муҳаммед каби турлича ёзилишлари ҳисобга олинган. Wiener Zeitung нашри чақалоқларга қўйилган исмлар бўйича аниқ маълумотларни келтириб ўтди. 2017 йилда Венада 175 нафар Александр, 161 нафар Максимилиан ва 159 нафар Муҳаммад исмли болалар дунёга…

Қорилар мусобақаси учун рўйхатдан ўтувчиларга қулайлик!

Азиз Қуръон мухлислари! Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан 2018 йилнинг биринчи ярмида Республикамизда 3 босқичдаги Қуръон мусобақаси ўтказилиши, унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари  ва Тошкент ислом университети талабаларидан ташқари, масжидлардаги имом-хатиблар, имом ноиблари, муаззинлар ҳамда Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган 18-40 ёшдаги барча эркагу аёл фуқароларимиз иштирок этишлари мумкинлиги, шунингдек, жорий йилнинг 4-январидан 13-январигача Қуръони карим мусобақасининг шаҳар ва туман босқичларида қатнашиш истагида бўлган фуқароларнинг рўйхатга олиш ишлари ўтказилиши тўғрисида хабар берган эдик. Фуқароларимиз мурожаатидан келиб чиққан ҳолда ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида вилоятимизнинг барча марказий масжидларида…