Ўзбекистонда Қуръон тиловати бўйича халқаро фестивал ўтказилади

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ахборот хизмати бу ҳақда маълум қилмоқда. Дастур лойиҳаси 237 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 22-декабр куни Олий Мажлисга тақдим этган мурожаатномасида кўрсатилган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Жамоатчилик муҳокамаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги фармойишига кўра…