Рустам Сагдиев Имом Бухорий ҳаëти ҳақида қиммат бюджетли фильм устида иш бошлаганини билдирди

Кинорежиссёр Рустам Сагдиев Ўзбекистон президенти топшириғи асосида IX асрда яшаб ўтган таниқли Ислом олими Имом Бухорий ҳаëти ҳақида қиммат бюджетли икки қисмли бадиий фильм устида иш бошлаганини билдирди. Бу ҳақда telegraf.uz сайти хабар тарқатди. Кинорежиссёрнинг айтишича, “бир неча миллион долларлик” бу кинолойиҳа давлат гранти асосида “Ўзбеккино” ДАК ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳамкорлигида суратга олинади. Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида кинематография вакиллари билан учрашган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “исломий мавзудаги фильмларни суратга олиб, масжидларда намойиш қилиш” таклифи билан чиққан эди. “Нега ал-Бухорий тўғрисида кино йўқ? Ат-Термизий бобомиз?! Термизийлар сулоласи, деганда қанчадан-қанча гаплар бор.…

Эсналганида нима учун қўл билан оғиз беркитилади, бунинг бир асоси борми?

Савол: Эсналганида нима учун қўл билан оғиз беркитилади? Бунинг бир асоси борми? Жавоб: Албатта бор. Бу ҳақда ҳатто Имом Бухорийнинг «ал-адаб ал-муфрад» китобларида махсус «Эснаганда қўл билан оғизни тўсиш ҳақида» номли боб мавжуд. Шу бобда келган ҳадислардан бирини зикр қилиб ўтамиз. Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Сизлардан бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин, чунки шайтон киради». Эснаш келганида намоздан бошқа ҳолларда чап қўл орқаси билан оғиз тўсилади. Шунингдек, ҳадисларда эснаб туриб «ҳооҳ» дейиш шайтоннинг яйрашига сабаб бўлиши ҳам баён этилган. «Сўраган эдингиз» китобидан…

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

Ватанни севиш ва уни ҳимоя қилиш, тинчлигига посбон бўлиш – инсон фарзандининг комиллигини белгиловчи муҳим шартдир. Абдулла Орипов. Юртимиз мустақилликка эришгандан буён ўтган давр мобайнида моддий ва маънавий тараққиёт асосида тинчликни сақлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва халқимиз турмуш даражасини янада юксалтириш борасида улкан натижаларга эришилди. 1992-йил 14-январь куни мустақил давлатимиз тарихида яна бир муҳим воқеа юз берди. Ҳудди мана шу кун Республикамиз Қуролли Кучлари ташкил топди. 1993-йилдан эътиборан 14-январь юртимизда «Ватан ҳимоячилари куни»- деб эълон қилинди. Бу йил Республикамиз Қуролли Кучлари ташкил топганига 26 йил тўлади. Ҳар қандай мамлакатнинг қудрати, унинг…