Ҳалокатга етакловчи уч амалдан огоҳ бўлинг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  “Албатта Аллоҳ таоло сизлар учун уч нарсада рози бўлиб, уч нарсада норозидир. Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан ибодат қилсангиз, Аллоҳнинг арқони бўлмиш Исломни жам бўлиб маҳкам ушлаб, фирқаланиб кетмасангиз рози бўлади. Аммо “деди-деди” деб беҳуда гапни кўпайтирсангиз, кўп савол берсангиз ва мол-дунёни беҳудага сарф қилсангиз сиздан норози бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Аллоҳ таолони рози қиладиган ҳамда у Зотни норози бўлишига сабаб бўлган уч амални зикр қилмоқдалар. Аллоҳ рози бўладиган амаллар шундайки, у амалларни…

“Уммул-қуро” масжиди янги қиёфада

Инсон яшаб турган маскани (уйи), иш жойи, ҳатто охир бориб ўзи қўним топадиган жойи – қабристонни ҳам обод этади. Бу ҳам бўлса, динимиз Исломнинг тинчлик, покизаликнинг устига қурилганига ишора. Яна шундайин бир маскан борки, мўмин-мусулмон киши у жойни ҳатто ўз уйидан ҳам ортиқ кўради. Чунки бу жойдан у ҳузур-ҳаловат, таълиму тарбия топади. Бу жой, масжиддир. Истиқлолдан сўнг юртимизда масжидларни обод қилишга катта эътибор қаратилди. Айниқса, охирги йилларда Президентимиз томонларидан ҳам бу борада хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига қилган ташрифи асносида таъмирталаб масжидлар, муқаддас зиёратгоҳ ва қабристонларни…