Қалбнинг ободлиги Қуръон тиловати биландир!

– Ассалому алайкум, домла! Маълумки, инсон зоти моддий эҳтиёжлар билан бирга маънавий озуқага ҳам ташна бўлади. “Тарбия таълимдан устун туради, чунки инсонни вояга етказадиган нарса тарбиядир” дея таърифлаган экан файласуфлардан бири. Фурсатдан фойдаланиб, тарбия ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашсангиз.  – Имом Байзовий «тарбия»ни қуйидагича таърифлайди: «Тарбия бир нарсани аста-секин камолига етказишдир». Фарзанд ёшгина ниҳол шуни секин-асталик билан ота-она камолотга етказдириб, мева берадиган дарахтга айлантириб қўйишлиги керак ва ана ундан кейин унинг мевасидан, унинг самарасидан, ҳосилидан фойда кўради, манфаатдор бўлади. Агар фарзандни, яъни ёш ниҳолни ўз ҳолатига қўйиб қўйса, ёввойи ўтлар…