Эзгу каломдан ёғилган нур

Аввал хабар қилинганидек, шу кунларда вилоятимизнинг барча шаҳар-туманлари масжидларида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар ва уларнинг ноиблари, Қуръони карим қироати бўйича иқтидорли ҳамюртларимиз ўртасида Қуръон мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Олтиариқ туманида ҳам Олтиариқ ва Риштон тумани бўйича эркаклар ўртасида ҳифз (Қуръони каримни тўлиқ ёд олиш) ва тиловат (гўзал ва равон қироат қилиш) йўналишидаги ҳудудий босқич кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Икки тумандан юз нафардан зиёд иштирокчилар мусобақасида Алишер Эрматов, Абдулҳафиз Боймуродов, Ҳамидулло Мамажонов, Фарҳоджон Сулаймонов, Абдулборий Аминбеков, Жасур Ориповлар ғолиб сифатида эътироф этилдилар. Туман марказидаги “Шоҳ Толиб” масжидида юқори савияда ташкил этилган ҳудудий босқич…