Эркаклар ўртасида Қўштепа туманида ўтказилган Қуръон мусобақасининг натижалари

Ҳифз йўналиши 18-25 ёш 1. Қаюмов Акрамжон 2. Ҳожимуҳаммад 3. Ражабов Ҳабибулло 26-40 ёш 1. Абдурасулов Раҳматилло 2. Юлчиев Аҳрорбек 2. Жўраев Абдуҳаким 3. Умаров Шукурулло Тиловат йўналиши 18-25 ёш 1. Каримов Муҳаммадамин 2. Ҳамидхонов Юсуфхон 2. Мадраҳимов Давлатмирзо 3. Абдуҳамидов Шукурилло 26-40 ёш 1. Каримов Муҳаммадсодиқ 2. Ғаниев Жамолиддин 3. Тошматов Асқарали Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар тақдим этилди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига эҳтиром

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Чилонзор туманида барпо  этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди. Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишуви жараёнида мазкур масжид майдонига ташриф буюрди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф нафақат юртимизда, балки бутун ислом оламида тан олинган олим эди, деди Шавкат Мирзиёев. Ҳаётини муқаддас динимиз арконларини ўрганишга ва тарғиб этишга, халқимиз, ёшларимизни диний маърифат руҳида тарбиялашга бағишлади. Дарҳақиқат, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1989 йилда, жуда қийин ва мураккаб даврда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий бўлди. Бу давр…