Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор тайинланди

Нематулла Ибрагимов – Ҳукуматнинг 2018 йил 18 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор этиб тайинланди, дея ёзмоқда insonvaqonun.uz нашри. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқаро ислом академияси: Қуръон илмлари, ҳадис, ислом ҳуқуқи, ақида, тасаввуф, ислом иқтисодиёти ва молияси, халқаро муносабатлар, хорижий тиллар (араб, форс, инглиз, рус, урду, турк ва б.) ва бошқа халқаро миқёсда эҳтиёж мавжуд бўлган соҳалар бўйича малакали кадрларни тайёрлашга, ўрта махсус, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, малака ошириш босқичларида узлуксиз таълимнинг яхлит тизимини ташкил этишга ва илмий меросни чуқур тадқиқ қилиш ва асраб-авайлашга, диний ва дунёвий билим беришга…

Диний ишлар бўйича қўмита раҳбариятида ўзгаришлар бўлди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Унда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси этиб Жасур Акромов тайинланди. Шунингдек , раис ўринбосарлари таркибида ҳам ўзгаришлар бўлди. Музаффар Комилов ҳамда Нурман Абдулхасан Қўмита раиси ўринбосари этиб тайинланди. Эслатиб ўтамиз, шу давргача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасида О.Юсупов фаолият юритиб келаётган эди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил қилинди

Аввал хабар қилганимиздек,  Ўзбекистон Республикаси Президенти «диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Сазкур қарорнинг 8-бандига кўра Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди Васийлик кенгаши мазкур фондни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилганлиги,2-иловага мувофиқ ушбу жамоат фондининг Васийлик кенгаши таркиби маъқулланганлиги қайд этилган. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг маълумотига кўра, ушбу фармон билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил қилинди ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: фуқароларнинг диний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини…

Ёшларимизни иродаси бақувват, виждони уйғоқ қилиб тарбиялайлик

Жамиятимизда энг таьсирчан қатлам бу ёшлар бўлиб, уларни қандай хушёрлик билан тарбияласак, улар ўшандай тарбия оладилар. Шунинг учун бугунги ёшларни иродаси бақувват қилиб тарбиялаш бизнинг вазифамиз. Инсоният дунёга келар экан, бутун борлиқ унга яратувчи зотни танитишга, инсон ақлини камолга етишини истаётгандай ўз гўзаллигини кўз-кўз қилиб уни жилва билан ўзига асир қилишга уринади. Ватан ва унинг жозибаси ақлларни лол қолдирадиган даражада ҳам руҳан, ҳам жисман инсонни ўзига ошуфта қилиб, қалбларни аллалайди. Инсон ўзи туғилиб ўсган юртини кўз қорачиғидай асраши уни қадрини ва қимматини билишлиги олий Зотнинг бандаларига берган ақлий камолотини бир…

Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, унинг асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ва ижтимоий-сиёсий вазиятнинг таҳлили диний-маърифий соҳадаги фаолият самарадорлигини оширишни ва малакали кадрлар тайёрлашнинг…

Қуръон мусобақасини соғинганлар учун

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 1 сентябрдаги Ўзбекистон Қуръони карим мусобақасини ташкил этиш бўйича билдирган таклифлари асосида мусобақа юқори даражада ташкил этилди. Қуръон мусобақасининг шукуҳи юртимизда кезмоқда. Барча аҳоли ва хорижлик мусулмонларнинг ихлос билан кутиб турганлари Ўзбекистон Қуръони карим тиловати мусобақасининг Республика босқичини ўтказилиш санасига ҳам бироз вақт қолди. Мусобақанинг Республика босқичи Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасидаги “Ёшлар маркази”да 21-24 апрель кунлари (йигитлар) ва 25-26 апрель кунлари (аёл-қизлар) ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда. Мусобақада иштирок этувчи қори ва қориялар Тошкент шаҳридаги меҳмонхоналарга жойлаштирилади. Мусобақани ўтказишда…

Маҳри “қиммат” аёл

“Жаннатга кирдим, қадам товушларини эшитдим. Қарасам, олдимда Румайсо турибди”, – дедилар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам. – Бу жаннатий аёл, сабрда тенгсизлигини келгуси уммат аёлларига исботлаб берган. Пайғамбарга хизматни шараф билиб, ўғлига: “Расулуллоҳни сирларини доим сақлагин”, – дея уқтирган. Ажиб табиатли, маҳрини ислом қилиб олиб, тарихда ўзидек қимматли маҳр олувчи аёллар бўлишига ундаган саҳобия аёл Румайсо – Умму Сулайм розияллоҳу анҳо бўладилар. Румайсо розияллоҳу анҳо қариндошликда Нажжор уруғи билан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга туташади. Мадиналик аслзода аёллардан. Ислом нафаси Мадинага борган илк онларида иймонга кирган ва муслималар қаторидан жой олган. Турмушлари…

Дабдабали тўй обрў келтирмайди

Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Нуроний” жамғармаси фаолларининг мурожаати эълон қилинди. Шу муносабат билан вилоятимиз фаоллари вакиллари газетамиз орқали ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирмоқдалар. Қуйида мавзу юзасидан давра суҳбати баёни газетхонлар ҳукмига ҳавола қилинмоқда. Суҳбат «Фарғона ҳақиқати» газетасида чоп этилган. Аҳмадали ҒОФУРОВ, Фарғона Давлат университети профессори, иқтисод фанлари доктори: Халқимизнинг ҳаёти ана шундай соддалик, самимийлик билан йўғрилган. Ана шу фазилат ўзимизга жуда ярашади. Шукрки, етти фарзандим, 23 неваранинг тўйларини ўтказдим, сарф-ҳаражатларини назорат қилдим. Манмансираган, исрофгарларнинг ўзига қўйиб берсанг нималар қилишмайди. Бу ерда гап катталарда, кўпни кўрган инсонларда. Улар талабларида қаттиқ туриб…

“Оила – муқаддас даргоҳ” мавзусида тадбир

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги  мажбурий ижро бюроси Бағдод тумани бўлими томнидан туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ билан ҳамкорликда 2018-йил 12-апрел куни Бағдод тумани хокимлиги биноси мажлислар залида алимент тўловчи фуқаролар ҳамда ИИБ да рўйҳатда туриб аҳлоқ тузатиш жазосини ўтаётган маҳкумларни бандлигини таъминлаш борасида кенг қамровли меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ушбу тадбирда туман хокими хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, Ёшлар сиёсатини ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, туман МИБ бошлиғи, ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари тумандаги МФЙ раислари иштирок этдилар. Ушбу тадбирда туман бош имом-хатиби С.Ахмедов иштирок…

Ўзбекистонда “Ҳалол” стандартининг намуна шаклидаги ҳужжатлари ишлаб чиқилди

“Ўзстандарт” агентлиги ўз фаолиятини амалдаги Қонунчиликка кўра бевосита ва қуйи тизим ташкилотлари орқали амалга оширади. 9 апрель куни Пойтахтимизда “Ўзстандарт” агентлиги ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан биргаликда навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикасида “Ҳалол” стандартларини қабул қилиш ва амалиётга жорий этиш ишлари билан биргаликда ушбу стандартларга мувофиқ миллий сертификатлаштириш тизимини яратиш ишлари бошланган. Республикамизда “Ҳалол” стандартларини қўлланилиши ихтиёрий равишда амалга оширилади. “Ҳалол” белгиси остида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг назорати амалдаги талабларга асосан мувофиқлик сертификатини берган идора томонидан амалга оширилади. Экспорт қилувчи корхоналар ва фермер хўжаликларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Ҳалол”…