Марғилонлик нуронийлар Қўқонни зиёрат қилдилар

Апрель ойининг илк кунларида Фарғона вилояти вакиллиги кўмагида Марғилон шаҳридаги «Зиё» масжиди жамоасидан иборат бир гуруҳ кекса-нуронийлар кўҳна ва навқирон Қўқон заминига ташриф буюрдилар. Зиёратчилар ташриф давомида «Жоме масжиди», «Худоёрхон ўрдаси» каби тарихий обидаларга ташриф буюрдилар. – Биз ҳар йили мамлакатимизнинг диққатга сазовар, тарихий жойларини зиёрат қилишни одат қилганмиз. Ўтган йиллар ҳам бу каби зиёратларни амалга оширгандик. Бироқ бу сафаргиси ҳар сафаргидан кўра ўзгача, бўлиб, бундан барча бирдек мамнун, – дейди Марғилон шаҳридаги «Зиё» масжиди имом-хатиби Ҳасанбой домла. Дарҳақиқат, айни вақтда юртимизда ички ва ташқи туризм, хусусан «зиёрат туризми»ни ривожлантиришга…