Маънавиятга қарши қаратилган хатарлар

Юртимиз мустақилликка эришгандан сўнг энг аввало халқимиз саводхонлигини ошириш, ўзлигимизни англаш, мустабид тузум остида мажбуран унуттирилган қадриятларимиз, маънавий меросларимизни тиклашга катта этибор қаратила бошлади. Бу йўлда кўплаб ишлар амалга оширила бошланди. Энг аввало тарихимизни ёрқин номоёндалари бўлган, илм ва маърифат булоғлари ҳисобланган аждодларимизнинг этибордан четда қолган қадамжоларини обод қилиш, уларнинг ёзиб қолдирган китобларини фойдаланишга топшириш учун ҳаракатлар бошланди. Буларнинг барчаси кишиларни инсоний фазилатлар, гўзал ахлоқлар ва исломий тарбиялар билан зийнатланмоқлари учун сабаб қилинди. Бироқ, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, баъзи бир ғаламислар тарафидан ушбу маънавий ютуқларимизга қарши тескари ташвиқотлар олиб боришлари, ҳар…