Дабдабали тўй обрў келтирмайди

Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Нуроний” жамғармаси фаолларининг мурожаати эълон қилинди. Шу муносабат билан вилоятимиз фаоллари вакиллари газетамиз орқали ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирмоқдалар. Қуйида мавзу юзасидан давра суҳбати баёни газетхонлар ҳукмига ҳавола қилинмоқда. Суҳбат «Фарғона ҳақиқати» газетасида чоп этилган. Аҳмадали ҒОФУРОВ, Фарғона Давлат университети профессори, иқтисод фанлари доктори: Халқимизнинг ҳаёти ана шундай соддалик, самимийлик билан йўғрилган. Ана шу фазилат ўзимизга жуда ярашади. Шукрки, етти фарзандим, 23 неваранинг тўйларини ўтказдим, сарф-ҳаражатларини назорат қилдим. Манмансираган, исрофгарларнинг ўзига қўйиб берсанг нималар қилишмайди. Бу ерда гап катталарда, кўпни кўрган инсонларда. Улар талабларида қаттиқ туриб…