Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, унинг асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ва ижтимоий-сиёсий вазиятнинг таҳлили диний-маърифий соҳадаги фаолият самарадорлигини оширишни ва малакали кадрлар тайёрлашнинг…

Қуръон мусобақасини соғинганлар учун

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 1 сентябрдаги Ўзбекистон Қуръони карим мусобақасини ташкил этиш бўйича билдирган таклифлари асосида мусобақа юқори даражада ташкил этилди. Қуръон мусобақасининг шукуҳи юртимизда кезмоқда. Барча аҳоли ва хорижлик мусулмонларнинг ихлос билан кутиб турганлари Ўзбекистон Қуръони карим тиловати мусобақасининг Республика босқичини ўтказилиш санасига ҳам бироз вақт қолди. Мусобақанинг Республика босқичи Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасидаги “Ёшлар маркази”да 21-24 апрель кунлари (йигитлар) ва 25-26 апрель кунлари (аёл-қизлар) ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда. Мусобақада иштирок этувчи қори ва қориялар Тошкент шаҳридаги меҳмонхоналарга жойлаштирилади. Мусобақани ўтказишда…

Маҳри “қиммат” аёл

“Жаннатга кирдим, қадам товушларини эшитдим. Қарасам, олдимда Румайсо турибди”, – дедилар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам. – Бу жаннатий аёл, сабрда тенгсизлигини келгуси уммат аёлларига исботлаб берган. Пайғамбарга хизматни шараф билиб, ўғлига: “Расулуллоҳни сирларини доим сақлагин”, – дея уқтирган. Ажиб табиатли, маҳрини ислом қилиб олиб, тарихда ўзидек қимматли маҳр олувчи аёллар бўлишига ундаган саҳобия аёл Румайсо – Умму Сулайм розияллоҳу анҳо бўладилар. Румайсо розияллоҳу анҳо қариндошликда Нажжор уруғи билан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга туташади. Мадиналик аслзода аёллардан. Ислом нафаси Мадинага борган илк онларида иймонга кирган ва муслималар қаторидан жой олган. Турмушлари…