Меҳнат миграцияси: ёшларга турли оқимларнинг таҳдиди

Инсон зоти дунёга келар экан унинг табиатида бор сифат ўз ўзидан мавжуд бўлади. Мисол учун: тирикчилик мақсадида ҳалол касб-хунар қилиш. Ҳаётни кузатар эканмиз у ғаройиботларга тўла. Бешикдаги бола она сути ила қорнини тўйғазмоқчи бўлса, йиғлайди, инжиқлик қилади охир оқибат мақсадига етади. Ёш гўдак қорнини тўйғазиш учун оч қолишни хоҳламагани учун ҳаракат қилади. Ҳозирги  келиб замон ривожланаётган бир вақтда, дунёнинг турли мамлакатларига ишлаш мақсадида турли ҳил мамлакатларга мигрантлар оқими кучайиб бормоқда. Албатта бу тирикчилик мақсадида бўлаётган ҳаракат. Динимиз ҳам инсонларни касб-ҳунар эгаллаб тирикчилик қилишга амр этади. Миграция масаласида юртимизда ҳам кўплаб…

Диний соҳа ходимларининг видео-анжумани

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16 апрелдаги “Диний маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросига бағишланган диний соҳа ходимларининг видеоселектори бўлиб ўтди. Бу ҳақда muslim.uz ёзмоқда. Йиғилиш Қуръони карим тиловати билан бошланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари маъруза қилиб, давлатимиз Раҳбари имзолаган “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг аҳамияти, динимиз тараққиёти ва халқимиз манфаати йўлидаги ўрни беқиёслиги ҳамда диний соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш борасидаги муҳим бандлар уларга кўрсатилган юксак эҳтиром намунаси эканини таъкидладилар. Муфтий ҳазратлари Фармоннинг биринчи бандида қайд этилган…