Эрдўған Мир Араб мадрасасида Қуръон тиловат қилди (видео)

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ўзбекистонга ташрифи давомида Бухородаги Мир Араб мадрасасини зиёрат қилди ва у ерда Қуръони каримдаги Инфитар сурасини ўқиди. Мазкур видео Туркиянинг yenisafak.com сайтига жойланди. Шунингдек президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған Мир Араб мадрасасида фаолият юритаётган ислом ўрта махсус билим юрти билан танишишди. Мамлакатдаги энг қадимий ва йирик жомеъ масжидларидан бири бўлган Масжиди Калонни ҳам зиёрат қилишди. Бундан ташқари, икки давлат раҳбарлари Арк қўрғонига ташриф буюрди. Бухоро шаҳридаги ушбу қадимий қалъа халқимизнинг бой тарихи, маданияти, этнографияси, хорижий давлатлар билан ижтимоий-иқтисодий алоқаларидан гувоҳлик беради. Калон минораси ва…

Диний экстремизм ва миссионерликни олдини олиш – миллатлар тотувлигининг гарови

Бизнинг жонажон юртимиз азалдан турли миллатга мансуб, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келган. Ота-боболаримиз бошқа дин вакилларига, бошқа миллатларга нисбатан доимо хурмат билан муносабатда  бўлишган. Юрт тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилгани тарихий манбаларда кўп қайд этилган. Ҳозирги кунда юртимиз аҳолисини 130 дан ортиқ миллат вакиллари турли динларга эътиқод қилиб тинч тотув яшаётгани хам юртимизда хукм сураётган диний бағрикенгликнинг амалий ифодасидир. Ислом дини одатда дўстлик, бағрикенглик тамойиллари асосида ўзига хос равишда маънавий, ахлоқий қонун қоидалари асосида, инсонлар орасидаги муносабатларни тартибга солади. Аммо ундан ғаразли мақсадда ниқоб…