ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ – ИНСОНИЙ БУРЧ

Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунини, Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси, фронт орти меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бугунги кунда оламдан ўтиб кетган барча фидойи юртдошларимизни ёдга оламиз. Бу ўриндаги хотира ва қадрлаш сўзларига бир оз тўхталиб ўтайлик. Хотира бу юқорида айтиб ўтганимиздек ватан учун жон фидо қилиб кетган мард инсонларни ёд этиш, уларни рухларини шод этиш мақсадида дуолар қилиб эслашимиз тушунилади. Қадрлаш деганда эса ўша дахшатли кунларда ватани учун борини…