Имом-хатиблар учун қисқи муддатли ўқув семинар бошланди

2018 йил 14 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда вилоятда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар ва имом-ноибларининг диний ва дунёвий билимларини оширишга қаратилган қисқа муддатли ўқув семинари ташкил этилди. Мазкур семинар “Фиқҳ илми” мактабида ташкил этилиб, режага кўра 8 кун давом этади. Дастлабки кунда Фарғона ва Қувасой шаҳри ҳамда Қува туманидаги имом-хатиблар иштирокида бўлиб ўтди. Семинар учун вилоятдаги тажрибали имом-хатиблардан иборат маърузачилар гуруҳи тузилди. Семинарда маърузачилар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сонли Фармони мазмун-моҳияти ва…