Марғилонда Эркин Воҳидов номидаги мактаб-интернат ташкил этилади

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда kun.uz нашри “Ҳуқуқий ахборот” телеграм-каналига таяниб хабар бермоқда. Қарорга мувофиқ, Марғилон шаҳрида 210 ўринли мактаб-интернат ташкил этилади. 2018-2019 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5-8-синфларига, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб эса 5-синфига 30 нафардан ўқувчи қабул қилинади. Мазкур мактаб-интернатни ташкил этишдан Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов номини абадийлаштириш, шоир издошларини кашф этиш ва уларнинг ўз истеъдодларини кенг намоён қилишлари учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.

«Google»дан Рамазонга ажиб совға

Google бугунги кунда интернет тармоғида катта улушга эга бўлган интернет хизматларини таклиф этаётган компания ҳисобланади. ЎМИ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Компания мусулмонларнинг муқаддас ойи Рамазон муносабати билан, мусулмонларнинг кўнглига хуш ёқувчи дизайндаги Google қидирув тизими дизайнини тақдим этди. GoogleDoodleнинг Рамазонга бағишланган янгиликларидан бири сифатида баннернинг жойлангани бўлди. Бундан ташқари компания ушбу ойда қиблани излаш билан боғлиқ сўровлар кўпайгани сабабли Qibla Finder (қиблани топувчи) хизмати ва Qalam номли лойиҳасини ишга туширди. Qalam лойиҳасида хаттотлик санъатини виртуал оламга кўчирилган. Исталган инсон ўз табригини араб ёзувида юбориши мумкин бўлади.

2018 йил учун закот, фитр ва фидя нисоблари миқдори маълум бўлди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати милодий 2018 йил (ҳижрий 1439 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорларимиздаги ўртача нархи 188 235 (бир юз саксон саккиз минг икки юз ўттиз беш) сўм атрофида эканини эътиборга олиб, 85 грамм тилло ҳисобидан закот нисоби 16 000 000 (ўн олти миллион) сўм экани ва мазкур сумманинг қирқдан бир (1/40) ҳиссаси, яъни 400 000 (тўрт юз минг) сўм миқдорда закот чиқаришни маъқуллади. Бу йилги ФИТР садақасининг миқдори вилоят, шаҳар ва туманларимизнинг бозорларидаги 2 килограмм буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгиланди. Масалан, 2018 йилда Тошкент шаҳар бозорларида 1 килограмм буғдойнинг нархи ўртача 2500…

Диний идорадан янги лойиҳа

Ҳурматли порталимиз мухлислари! Сиз азизларни кириб келаётган Рамазони шариф билан муборакбод этамиз. Сайт ижодкорлари Сизга мамнуният билан шуни маълум қиламизки, анчадан бери амалга оширишни режалаштириб юрган “Muslim Radio” лойиҳамиз раҳмат ойи остонасида ўз якунига етди. Ҳозирда мухлисларга тақдим этиш учун тайёр бўлди. Эртага муборак Рамазон ойининг биринчи кунида интернет радиомиз ўз фаолиятини бошлайди, иншоаллоҳ. Онлайн радиода сизга манзур ва манфаатли бўладиган мавзуларда маърифий суҳбатлар, дунёга машҳур қорилар ва юртимиз ҳофизи Каломларининг гўзал тиловатлари ҳамда “Минг бир ҳадис”, “Қуръони карим маънолари таржимаси”, “Аёллар саҳифаси”, “Онлайн дарслар”, “Зиёратгоҳлар”, “Саволларга жавоблар”, “Кун янгиликлари”…