Абиджонов Олимжон Собиржонович

Абиджонов Олимжон Собиржонович – 1971 йили  Қувасой  шаҳрида  туғилган. 1978 йилда Муён қишлоғидаги 4 ўрта мактабга  қабул қилиниб, 1988 йилда мазкур мактабни битирган.

2002 йилда Тошкент шаҳар «Имом Бухорий» Тошкент ислом институтини тамомлаб, шу фурсатдан ҳозирги кунга қадар Қувасой шаҳар «Ислом» масжидида имом-ноиби вазифасида ишлаб келмоқда.

2013 йилда “Обод турмуш йили” маънавий-маърифий тарғибот ишларининг самарадорлиги оширишдаги фаоллиги учун Вилоят маънавият ва маърифат кенгашининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланган.

“Йил имоми – 2016” кўрик танловини вилоят босқичида учинчи ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан вилоят ҳокимининг 2017 йил 15 августдаги 237-Ф-сонли фармойишига асосан «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон» шиори остида ўтказилган кўрик-танловнинг “Энг фаол диний соҳа ходими” номиницияси бўйича вилоят босқичи ғолиби бўлиб махсус диплом билан тақдирланган.

Оилали, уч ўғил ва  бир қизнинг отаси.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan