“Абу Ҳанифа” масжиди

“Абу Ҳанифа” жоме масжидининг аввалги номи “Мирзакарим охун” номи билан юритилган. 1700 йилнинг охири ва 1800 йиллар бошида мулла Мирзакарим охун бошчилигида ҳашар йўли билан қурилган.

Ўша йилларда мулла Мирзакарим Охуннинг ўзи имом-хатиблик ва қозилик вазифаларини бажарган. 1920 йиллардан бошлаб собиқ Иттифоқнинг колхозлаштириш ишлари вақтида масжид бузиб юборилган.

1946 йил мулла Ахмадали полвон, мулла Хомиджон, Мамасоли ота, Жўра сўфи ота, мулла Абдухолиқ, Умирзақ оталар бошчилигида хашар йўли билан қиш ойларида қайта қуриб битқазилган.

1948 йилдан сўнг масжидни пахта қуритиш (сушилка) қилинган. 1962 йил масжидни мева тайёрлаш ширкатига топширилган.

1970 йил Нонвой хона, 1989 йили эса Иброҳим ҳожи Каримов бошчилигида уста Комил, уста Жамолиддин, Наби ҳожилар ҳашар йўли билан қайта қурилган.

Мустақиллик йилларида кенг жамоатчилик таклифлари асосида масжидга буюк мазҳаббошимиз «Абу Ҳанифа» номи берилди. Аҳоли томонидан хашар йўли билан масжидга қўшимча бинолар қурилди. 2005 йилга қадар масжидга Амиров Нуриддин қори имом-хатиб бўлган.

Ҳозирда масжидда ибодатга келувчи намозхонлар учун қулай шарт-шароитлар яратилган, ҳар йили ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Масжид имом-хатиби: Ахроров Расулхон (туман бош имом-хатиби)

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan