Аччиқ ҳақиқатлар

― Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас ― кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз…

― Бизни севганларга озор берамизу ― севмаган инсонларга поёндоз бўламиз…

― Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу ― эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз…

― Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар хар доим вақт топамиз…

― Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин – халқни кўзига қозон – қозон ош қилиб зиёфат берамиз…

― Ота-онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ ― аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз…

― Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу ― лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз.

― Озгина пулимизни йўкотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу ― аммо хеч кандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз…

«Ҳикоялар сараси» телеграм каналидан олинди

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan