Аҳмедов Соҳибжон Сойибжон ўғли

Аҳмедов Соҳибжон Сойибжон ўғли – 1981 йил Фарғона вилояти Бағдод тумани Амиробод қишлоғида ишчи оиласида таваллуд топган.
У тумандаги 10-ўрта мактабни тамомлаб (1996 й.), собиқ Намуна ширкат хўжалигида ишлаган. Шу вақт оралиғида Бувайда тумани Салмони Форсий масжиди имом-хатиби Холиқов Раҳимжон қоридан Қуръони каримдан таҳсил олиб, 19 ёшида (2000 йили) Каломи шарифни тўлиқ ёд олган.
Шунингдек, (2002-2006 й.) Қашқадарё вилояти “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олган, (2007-2010 й.) Бағдод туманидаги “Орифхўжа эшон” масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаган. 2010 йилдан буён эса Бағдод тумани “Зайд ибн Собит” масжиди ва туман бош имом-хатиби вазифасида фаолият олиб бормоқда.
Аҳмедов Соҳибжон – 2011 йилда Мустақилликнинг 20 йиллик байрами арафасида “Халқимизнинг маънавий юксалишига қўшаётган баракали ҳиссаси” учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мақтов ёрлиғи билан тақдирланган.
2012 йили ўтказилган “Йил имоми – 2012” вилоят босқичи ғолиби, шу йили Республика босқичида 3-ўрин совриндори бўлган. Шу билан бирга, ёшлар ўртасида миллий ва диний қадриятларни сақлаш, муқаддас Ислом дини таълимотлари асосида жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида қилган хизматлари учун 2012 йилда туман ҳокимлиги ҳамда 2013 йили эса вилоят ҳокимлигининг “фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирланган.
Оилали, икки фарзанд – бир ўғил ва бир қизнинг отаси.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan