Аҳли сунна вал-жамоанинг ўн аломати

Ёшларимиз илмсизлик ва жаҳолат сабабидан ҳар-хил жиноятга ва адашган оқимлар таъсирига тушиб қолаётган ҳолатлар учраб турибди. Агар инсон ўз дини, ўз мазҳабини ва эътиқодини тўлиқ ва мукаммал билса, у ҳеч қандай жиноятга ва хунрезликка қўл урмайди. 2017-йилда халқимизнинг маънавиятли ва маърифатли қилиш йўлида жуда муҳим ишларга асос қўйилди. Жумладан, ўтган йилнинг 15-июнь куни Тошкентда муҳтарам Президентимиз раислигида «Ижтимоий -маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, муқаддас динимиз софлигини асраш – давр талаби» мавзусидаги республика анжуманида юртбошимиз Тошкентда «ислом цивилизацияси маркази», шунингдек, жойларда  калом, тасаввуф, ҳадис, фиқҳ, ақида мактабларини ташкил этиб, буюк аждодларимизнинг бой илмий меросларини ўрганиш, уни халққа етказишлик вазифаси қўйилди. Бу мактаблар тез фурсатда ўз фаолиятини бошлади ва мен ҳам мана шу мактабларнинг бири фиқҳ – ислом ҳуқуқи мактабининг тингловчиси бўлиш шарафига муяссар бўлдим.

Биз бу мактабда илм олишлик давомида ўз мазҳабимиз бўлган «аҳли сунна вал жамоа»даги мусулмонлар қандай бўлишли лозимлиги қуйидаги ҳадиси шарифда ҳам яққол кўрсатиб берди.

Абдуллоҳ ибн Амр (р.а.)дан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтдилар: «Кимки аҳли сунна вал жамоа мазҳабида бўлса, Аллоҳ таоло унинг ўнта хатосини ўчириб, ўнта ҳасанот битади ва даражасини ўн маротаба кўтаради”. Шунда саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Расули! Биз қаердан биламиз у инсон аҳли сунна вал жамоадан эканлигини дейишди. Пайғамбаримиз (с.а.в.): қайси бир инсон ўз нафсида қуйидаги ўн хислатни топса, у аҳли сунна вал жамоадан”, дедилар.

  1. Беш вақт намозни имкон қадар жамоат билан ўқимоқлиги.
  2. Саҳобалардан бирортасини ёмонлик билан гапирмаслик ва ноқислик белгисини бермаслик.
  3. Подшоҳга қилич кўтариб чиқмайди.
  4. Ўзининг иймонида шак-шубҳага тушмайди.
  5. Яхшилик ва ёмонлик тақдирдан эканлигига иймон келтиради.
  6. Аллоҳнинг динида мужодала қилмайди.
  7. Тавҳид аҳлини куфрда айбламайди.
  8. Аҳли қибладан бирортасини ўтган бўлса намозини (жанозасини) тарк этмайди.
  9. Маҳсига масҳ тортишни жоиз деб билади.
  10. Ҳар хил яхши ва ёмон инсоннинг ортидан намоз ўқийди (манба: «Канзул ибод»).

Ҳозирги пайтда дунёнинг турли нуқталаридаги давлатларда бўлаётган низолар айнан мана шу ҳадисга амал қилмасликнинг натижасидир. Биз хоҳлардикки, барчамиз мазкур ҳадисга амал килсак, ҳар хил жиноятларнинг ва мужодалаларнинг олди олинган бўларди, иншаоллоҳ.

Нўмонжон Хомидов,
Риштон тумани «Хужай боб» масжиди имом-хатиби,

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan