Ҳалокатга етакловчи уч амалдан огоҳ бўлинг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  “Албатта Аллоҳ таоло сизлар учун уч нарсада рози бўлиб, уч нарсада норозидир. Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан ибодат қилсангиз, Аллоҳнинг арқони бўлмиш Исломни жам бўлиб маҳкам ушлаб, фирқаланиб кетмасангиз рози бўлади. Аммо “деди-деди” деб беҳуда гапни кўпайтирсангиз, кўп савол берсангиз ва мол-дунёни беҳудага сарф қилсангиз сиздан норози бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Аллоҳ таолони рози қиладиган ҳамда у Зотни норози бўлишига сабаб бўлган уч амални зикр қилмоқдалар. Аллоҳ рози бўладиган амаллар шундайки, у амалларни…

“Уммул-қуро” масжиди янги қиёфада

Инсон яшаб турган маскани (уйи), иш жойи, ҳатто охир бориб ўзи қўним топадиган жойи – қабристонни ҳам обод этади. Бу ҳам бўлса, динимиз Исломнинг тинчлик, покизаликнинг устига қурилганига ишора. Яна шундайин бир маскан борки, мўмин-мусулмон киши у жойни ҳатто ўз уйидан ҳам ортиқ кўради. Чунки бу жойдан у ҳузур-ҳаловат, таълиму тарбия топади. Бу жой, масжиддир. Истиқлолдан сўнг юртимизда масжидларни обод қилишга катта эътибор қаратилди. Айниқса, охирги йилларда Президентимиз томонларидан ҳам бу борада хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига қилган ташрифи асносида таъмирталаб масжидлар, муқаддас зиёратгоҳ ва қабристонларни…

Сарҳадларимиз дахлсизлигига хизмат – олий шараф

Ватан – муқаддас даргоҳ. Уни ҳимоя қилиш, душманлардан асраш, равнақи ва фаровонлиги йўлида хизмат қилиш ҳар бир ватандошимизнинг муқаддас бурчидир. Мустақил юртимизда ҳар йили 14 январ – “Ватан ҳимоячилари куни” сифатида кенг нишонланади. Бу байрам барчанинг байрами бўлиб, ҳар бир ота-она олдига жуда катта масъулият бўладики, ўз фарзандини юрт ҳимоячиси этиб тарбия қилишга чорлаб туриши даркор. Тинч ва осуда мамлакатимизда Ватан ҳимоячилари кунининг умумхалқ байрами сифатида нишонланиши ўсиб келаётган ёш навқирон авлод қалбида ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат руҳини янада кучайтириши шубҳасиздир. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан Саъид ибн Зайд (разияллоҳу анҳу) ривоят қилиб:…

Рустам Сагдиев Имом Бухорий ҳаëти ҳақида қиммат бюджетли фильм устида иш бошлаганини билдирди

Кинорежиссёр Рустам Сагдиев Ўзбекистон президенти топшириғи асосида IX асрда яшаб ўтган таниқли Ислом олими Имом Бухорий ҳаëти ҳақида қиммат бюджетли икки қисмли бадиий фильм устида иш бошлаганини билдирди. Бу ҳақда telegraf.uz сайти хабар тарқатди. Кинорежиссёрнинг айтишича, “бир неча миллион долларлик” бу кинолойиҳа давлат гранти асосида “Ўзбеккино” ДАК ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳамкорлигида суратга олинади. Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида кинематография вакиллари билан учрашган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “исломий мавзудаги фильмларни суратга олиб, масжидларда намойиш қилиш” таклифи билан чиққан эди. “Нега ал-Бухорий тўғрисида кино йўқ? Ат-Термизий бобомиз?! Термизийлар сулоласи, деганда қанчадан-қанча гаплар бор.…

Эсналганида нима учун қўл билан оғиз беркитилади, бунинг бир асоси борми?

Савол: Эсналганида нима учун қўл билан оғиз беркитилади? Бунинг бир асоси борми? Жавоб: Албатта бор. Бу ҳақда ҳатто Имом Бухорийнинг «ал-адаб ал-муфрад» китобларида махсус «Эснаганда қўл билан оғизни тўсиш ҳақида» номли боб мавжуд. Шу бобда келган ҳадислардан бирини зикр қилиб ўтамиз. Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Сизлардан бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин, чунки шайтон киради». Эснаш келганида намоздан бошқа ҳолларда чап қўл орқаси билан оғиз тўсилади. Шунингдек, ҳадисларда эснаб туриб «ҳооҳ» дейиш шайтоннинг яйрашига сабаб бўлиши ҳам баён этилган. «Сўраган эдингиз» китобидан…

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

Ватанни севиш ва уни ҳимоя қилиш, тинчлигига посбон бўлиш – инсон фарзандининг комиллигини белгиловчи муҳим шартдир. Абдулла Орипов. Юртимиз мустақилликка эришгандан буён ўтган давр мобайнида моддий ва маънавий тараққиёт асосида тинчликни сақлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва халқимиз турмуш даражасини янада юксалтириш борасида улкан натижаларга эришилди. 1992-йил 14-январь куни мустақил давлатимиз тарихида яна бир муҳим воқеа юз берди. Ҳудди мана шу кун Республикамиз Қуролли Кучлари ташкил топди. 1993-йилдан эътиборан 14-январь юртимизда «Ватан ҳимоячилари куни»- деб эълон қилинди. Бу йил Республикамиз Қуролли Кучлари ташкил топганига 26 йил тўлади. Ҳар қандай мамлакатнинг қудрати, унинг…

Ўзбекистонда Қуръон тиловати бўйича халқаро фестивал ўтказилади

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ахборот хизмати бу ҳақда маълум қилмоқда. Дастур лойиҳаси 237 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 22-декабр куни Олий Мажлисга тақдим этган мурожаатномасида кўрсатилган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Жамоатчилик муҳокамаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги фармойишига кўра…

Хушхабарлар олдинда

Кеча, 6 январь куни Диний идорада Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу кунга қадар мусобақани ўтказиш бўйича қилинган ишлар ва галдаги муҳим вазифалар келишиб олинди. Йиғилишда Абдулҳаким қори Матқулов сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 1 сентябрь куни “Ҳазрати Имом” мажмуасидаги Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича берган кўрсатмалари ва шу йўналишдаги диний идора раҳбарияти топшириқларининг ижроси бўйича ташкилий қўмита томонидан бажарилган ишлар ҳақида маълумот берди. Жумладан, у жойларда иштирокчиларни рўйхатга олиш давом этаётгани, 22 нафар ҳакамни тайёрлаш бўйича машғулотлар ўтказилгани, иштирокчиларни рўйхатга олиш ва тайёргарлик жараёнларини…

Муҳаммад исми Австрияда энг кўп қўйилаётган исмлар учталигига кирди

Муҳаммад исми Австрия пойтахти Венада янги туғилган чақалоқларга энг кўп қўйилаётган исмлар ичида 3-рақамлиси бўлди. Бу ҳақда Kronen Zeitung нашрига таяниб KUN.UZ ёзмоқда. “Бу расман тасдиқланган: 2017 йилда ўғил болаларга энг кўп қўйилган исмлар – Александр ва Максимилиан бўлди, мусулмонча Муҳаммад исми эса 3-ўринни эгаллади”, дейилган газетадаги хабарда. Таъкидланишича, бунда Муҳаммад исмининг Муҳамад, Муҳаммет, Моҳамад, Муҳаммад ва Муҳаммед каби турлича ёзилишлари ҳисобга олинган. Wiener Zeitung нашри чақалоқларга қўйилган исмлар бўйича аниқ маълумотларни келтириб ўтди. 2017 йилда Венада 175 нафар Александр, 161 нафар Максимилиан ва 159 нафар Муҳаммад исмли болалар дунёга…