“Аёлни эъзозлаган дин” китобининг тақдимоти ўтказилди

Кеча, 14 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидининг мажлислар залида Тошкент шаҳар отинойилари учун Фарғона вилояти бош имом-хатиби Салим қори Қодировнинг “Аёлни эъзозлаган дин” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди, – дея хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.

Тақдимотда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Нуриймон Абулҳасан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси Мунира Абубакирова ва Тошкент шаҳар отинойилари қатнашишди.

Нуриймон Абулҳасан ҳозирги вақтда оилаларда аёлларга нисбатан қилинаётган салбий муносабатларнинг кўпайиб кетганлиги ҳақида гапириб ўтди. Сўзга чиққан нотиқлар Ислом дини аёлни нақадар улуғлаганини таъкидлаб, “Аёлни эъзозлаган дин” китобининг нашр этилгани айни муддао бўлганини билдирдилар.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan