Бағрикенглик – тинчлик ва фаровонлик омили

Фарғона политехника институти талаба-ёшлари ўртасида экстремизм ва терроризм ҳамда унинг салбий оқибатларига қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида Бағрикенглик – тинчлик ва фаровонлик омилимавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Фарғона шаҳар “Янги чек” масжиди ноиб имоми Қ.Раҳматов, институтнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этди.

“Мустақил ўлкамиз Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат вакиллари, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар бўлиб, шукрки, тинч-омон, аҳил-иноқ яшаб келмоқдалар. Ана шу эзгулик ва тинчлик-осойишталик омили бўлган диний бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга диёримизда алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Ҳақиқатан ҳам, юртимизда хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир заминда, бир ватанда, буюк ғоя ва соф ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашлиги – диний бағрикенгликнинг ёрқин намунасидир”, дея айтиб ўтди Қ.Раҳматов.

Муқаддас динимиз таълимотларига кўра, ҳеч бир эътиқодга инсонлар ёки жамоалар мажбурлаб, зўрлаб киритилмайди. Бу ҳақда Қуръони карим шундай хабар беради:  “Динда зўрлаш йўқ, зеро, тўғри йўл янглиш йўлдан ажрим бўлди. Бас, ким шайтонни (ёхуд бутларни) инкор этиб, Аллоҳга имон келтирса, демак, у бузилмас, ишончли ҳалқани тутибди. Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир” (Бақара сураси, 256-оят).

Институт ЁБИБ проректор в.в.б Б.Абдухалилов тадбирни якунлар экан, бугунги кунда Ўзбекистон диний бағрикенглик ва муроса борасида нафақат МДҲ давлатлари, балки бутун дунёга намуна бўлаётганлиги, бу ҳақда дунё миқёсида катта обрў ва нуфузга эга бўлган инсонлар ҳам юртимизга зиёратлари вақтида таъкидлаб, халқимизга хос бу хислатлар бир зумда пайдо бўлган эмас, балки узоқ тарихий жараёнларнинг натижаси эканлиги ҳақида гапириб меҳмонга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Ҳусниддин Турсунзода

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan