Бахтли ногирон (ибратли воқеа)

Кўзларимни олдимда кетаётган боладан узолмаётган эдим. Бола қўлтиқтаёқларини аранг кўтарар, мажолсиз вужуди ўнг-чапга тебранарди. 13-14 ёшларда чамаси эди. Юришга жон-жаҳди билан ҳаракат қилар, эти суягига ёпишган эди гўё. Сеҳрлангандек бўлиб, уни кузатар эканман, тўсатдан йиқилиб тушди. Қўлтиқтаёқларидан бири йўл четидаги тошга текканидан сирпаниб, йиқилган эди. Ёнига бориб, турғазишга чогландим. Унсиз йиғлаётган эди. Елкасини силаб:

– Йиғлама, – дедим, – шунақаси ҳам бўлиб туради.
– Йиғламаяпман, – дея жавоб берди, – одатда мен кўп ҳам хафа бўлавермайман.

Қўлим билан кўз ёшини артиб:
– Аммо йиғлаяпсан, – дедим.
– Қўлим ачишиб кетди, шунга йиғлаяпман, – деди.

Енгини шимариб, қўлига қарамоқчи бўлдим: Эй Худойим! Қўли ҳам билагидан кесилган эди! Шунинг учун қўлтиқтаёқлардан бири махсус ясалган эди. Қўли кесилганини билганимни сезиб:
– Бу йикилганим ҳеч нарса эмас, олдин йиқилганимда қўлим машина остида қолган эди,- деди. Нима дейишимни билмай қолдим. Аммо тасалли берган бўлиб дедим:
– Хафа бўлма. Ахир ўлиб қолишинг ҳам мумкин эди-ку ўшанда…
– Хафа бўлмаяпман, – деди яна – зотан, мен кўп ҳам хафа бўлавермайман.
– Ҳали ҳам худди шундай деган эдинг. Нимага?

Қўлтиқтаёқлари узра титроқ вужудини тик тутишга ҳаракат қилиб:
– Чунки мен Аллоҳга ишонаман. Унга иймон келтирганлар абадий бир вужудга эга бўлишмайдими?

Соппа-соғлом бир вужудга…

Эй Тангрим, қулоқларимга ишонмайман, тилим калимага айланмай қолди. Митти бир қалбнинг бунчалар маҳобатли иймонга эгалигини биринчи марта кўришим. Ва менинг вужудим унинг бемор вужудига нисбатан кўпроқ титраётганини ҳис этдим.

Раҳмат айтиб, ёнимдан кетди. У кичик қаҳрамоннинг орқасидан қараб қолар эканман, мени бир савол ўйлантирар эди: “Шу тобда ким кўпроқ бахтли эди – менми ёки уми?…”

“Бахтли оила – бахтли фарзанд” китобидан

 

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan