«Бизда инсонийлик баҳосини ҳисоблайдиган аппарат йўқ!»

Бир киши ошхонада овқатланиб ўтирган эди. Ташқаридан бир болакай билан қизалоқ ошхона деразаси яқинига келиб, ҳалиги одамнинг овқат ейишини томоша қилиб турдилар.

Шунда у ўша болажонларни ичкарига киринглар, деб имлади. Улар кириб, ўша одамнинг олдига ўтирдилар. Кейин у официантга болалар учун ҳам таом, ичимлик олиб келишларини айтди.

Беғубор меҳмонлар таомларни еб, шарбатларни ичиб, қоринлари тўйиб, хурсанд бўлиб, ташқарига чиқиб кетдилар.

Бояги киши ҳам таомланиб бўлиб, касса олдига келиб, пул тўламоқчи бўлди. Шунда кассир йигит қўлидаги «Бизда инсонийлик баҳосини ҳисоблайдиган аппарат йўқ!» деб ёзилган қоғозни мижозга узатди-да, ундан пул олмади.

Нозимжон Ҳошимжон саҳифасидан

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan