Савол-жавоб

Бомдод намозини уйида ўқиб олган киши кейинроқ имкон бўлиб қолса жамоат билан ҳам адо қилса бўладими?

Савол: Ассалому алайкум!
– Мен бомдод намозини иложи борича масжидда ўқишга ҳаракат қиламан. Савол: Баъзи вақтларда маълум сабабларга кўра бомдод намозини суннатини ҳам фарзини ҳам уйда ўқилса ва ўқиб бўлгандан сўнг, бироз вақтдан кейин масжидга чиқиб ўқишга имконият (ёки хоҳиш) пайдо бўлиб қолса, масжидга бориб жамоат билан бомдодни фарзини ўқиш мумкинми? Агар мумкин бўлса бунга қандай ният қилинади?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– Ва алайкум ассалом! Бомдод, Аср ва Шом намозларини бир бор адо қилинганидан кейин қайта ўқилмайди. Пешин ва Хуфтонни эса ёлғиз ўқиган киши, нафлни ният қилиб жамоат билан қайта ўқиши мумкин. Валлоҳу аълам.

savollar.islom.uz

Калит сўзлар

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Close