Бу бизни нимага ўргатади?

Бир куни эшик тақиллади ва уй эгаси эшикни очди. Остонада кўзлари ёшга тўла қизи турарди ва уйга кириши билан дардини тўкиб солди: «Дадажон, ортиқ бундай яшай олмайман, ҳаётим кундан-кунга қийинлашиб кетяпти. Чарчадим, турмушим бундай давом этадиган бўлса, ҳаётдан безиб, ўзимни бирор нарса қилиб қўйишим мумкин».

Ота индамади. У қизиб турған печка устига учта қозонча қўйди, ҳар бирига сув қуйди ва бирига сабзи, иккинчисига тухум, учинчисига шакар ташлади. Орадан ўн дақиқа ўтгач, пиёлага шакарли сувдан қуйди, сабзи ва тухумни идишга солиб қизининг олдига қўйди. Қизи пиёлани қўлига олиши билан ота сўради:

– Қизгинам, бу нарсаларда қандай ўзгариш бўлди?

– Сабзи қайнаб юмшаб кетди. Шакар эриб, йўқ бўлиб кетди. Тухум қайнайвериб, қаттиқ бўлиб қолди.

– Сен фақат юзаки қараяпсан, кел, бунга бошқа томондан назар соламиз. Қаттиқ сабзи кўриниши ўзгармаган бўлса ҳам, юмшоқ ҳолга келди. Тухум ҳам сабзи каби кўринишини ўзгартирмаган бўлса-да, ичи қаттиқ ҳолатга келди. Шакар эса қайноқ сувга тушиши билан эриб кетди ва уни ширин ҳолатга келтирди.

Ҳаётда ҳам ҳар биримиз билан шундай ҳолат юз бериши мумкин. Кучли инсонлар тақдир синовлари олдида заифлашиши, нимжонлар эса қаддини тиклаб, кучли инсонга айланиши мумкин.

Шакар-чи, у бизни нимага ўргатади? — сўради қиз.

Бундайлар ҳаётдаги энг ёрқин инсонлардир. Улар бир қарашда ўта мураккаб бўлган ҳар қандай ҳолатга мослашишади, ҳар бир муаммога ечим топишади ва ишлов бериш орқали оғир вазиятни ёқимли вазиятга айлантира олишади. Улар ҳаёт қийинчиликларига ҳам гўзаллик бахш эта олишади.

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan