Бурҳониддин Марғилонийнинг фиқҳ илми ривожидаги ўрни

Пайғамбаримиз ҳаётлик вақтларида фиқҳ илмига унгчалик эҳтиёж йўқ эди. Чунки ҳар қандай савол ва масалаларга Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам ўзлари аниқ ва лўнда жавоб берардилар. Илохий таълимот ваҳий нозил бўлиб турган эди. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам вафотларидан кейин Ислом бошқа ўлкаларга тарқалди. Шундан кейин ҳар хил савол ва мушкилотлар юзага келди. Шундан сўнг фиқҳ илмига эҳтиёж сезилди. Мазҳаблар шакллана бошлади. Фиқҳ илми ва унинг ривожига буюк бобомиз Бурҳониддин Марғилонийнинг қўшган ҳиссалари жуда беқиёсдир.

Буюк фақиҳ бобомизнинг тўлиқ исмлари Али ибн Абу Бакр Абд ул-Жалил ал-Фарғоний ар-Риштоний ал-Марғиноний бўлиб, 1123 йил 23 сентябрда туғилган. У зот Қуръони каримни, ҳадис илмларини мукаммал эгаллаб, фиқх – ислом хуқуқшунослиги борасида бениҳоя чуқур илмга эга бўлганлиги ва бу соҳада беқиёс дурдоналар яратганлиги туфайли “Бурхонуд-дин вал-милла ва Бурхонуддин ал-Марғиноний” номлари билан машҳурдир. У зот ўзларинг «Китоб ул-машойих» асарида ўзи таълим олган 40 дан ортиқ шайх ва алломаларни санаб ўтганлар. Бурҳониддин ал-Марғиноний ислом динидаги суннийларнинг тўртта асосий мазҳаби асосчиларининг асарларини ўрганиш билан бирга ўзи ҳам фиқҳга оид бир қатор асарлар яратган. Бизгача етиб келган асарларидан “Бидоят ал-мунтаҳий” “Кифоят ал-мунтаҳий” “Нашрул мазҳаб” “Китобул мазид”, “Маносикул ҳаж”, “Мажмаъул манозил”, “Китобул фароиз” ва бошқа асарлари маълум. Буюк фақиҳ бобомизнинг бутун ислом оламида машҳур бўлган “Ҳидоя” асари 1178 йили Самарқандда ёзилди. Марғинонийнинг “Ҳидоя” асарлари тўрт жуздан иборат бўлиб, биринчи жузга ибодат масалалари киритилган, булар: таҳорат, намоз, рўза, закот ва ҳаж китобларидир. Иккинчи жузга никоҳ, эмизиш, талоқ, вақф мулки киритилган. Учинчи жузда эса олди-сотди, пул муаммалари, кафолат, қозиларнинг вазифалари, гувоҳлик, ваколат, ижара кабилар киритилган. Тўртинчи жузда эса шафоъат, мерос тақсимлаш, дехқончилик, умуман қурбонлик қилиш хақида, овчилик, гаровга бериш, хун хақи тўлаш, васият каби масалалар ёритилган.

Ҳозирги кунда ҳам ислом шариати асосида иш юритадиган мусулмон мамлакатлар хуқуқшунослигида бу асардан кенг фойдаланилади. “Ҳидоя” асарининг 1-китоби Тошкентда 1994 йилда юридик фанлари доктори А.Х.Саидовнинг сўз бошиси ва шарҳи билан қайта нашр этилган.

Ҳозирда турли хил тоифадаги бузғунчи оқимлардан ва фитналардан сақланишимиз учун биз авлодлар ҳам буюк аждодларимизни бизларга мерос қолдирган асарларини ўрганиб хаётимизга тадбиқ этишлигимиз зарурдир. Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифи давомида шундай таъкидлаб ўтдиларки: “Аждодларимизга муносиб бўлиб яшасак, ватанимизнинг эртанги куни биз кутгандан ҳам зиёда бўлади”. Ҳа азизлар барчалармиз буюк аждодларимизга муносиб авлодлар бўлиб, бир неча асрлардан бери ислом динимиз ҳукмларида  амалиётда қўлланилиб келаётган “Ҳанафий” мазҳабини маҳкам ушлаб, аждодларимизга муносиб авлодлар бўлишлигимизда яратганни ўзи мададкор бўлсин!

Бозорали ХОМИДОВ,
Қува туман “Қўшкечик” жоме масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan