Чақалоқнинг сочини мозорда олдириш ҳамда айнан уни гўрков олиши кераклиги ҳақида кўрсатма борми?

Савол: Водийнинг баъзи туманларида чақалоқ сочини олиш мақсадида мозорга боришади. Оила аъзолари мозор яқинидаги бирорта ҳовлига жойлашиб, хўроз сўйиб, гўштидан таом тайёрланади. У ердаги гўрков ёки ёши каттароқ кишига чақалоқ сочини олдиришади. Айтинг-чи, динимизда шундай кўрсатмалар борми? Шу тўғрисида маълумот берсангиз.

Жавоб: Боланинг сочини олиш учун мозорга бориш ёки сочни махсус бир одамга олдириш Расулуллоҳ (алайҳиссалом) кўрсатмаларига зиддир.

Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ҳасан номидан бир қўй сўйдилар ва: “Эй Фотима, унинг сочини ол ва сочининг оғирлиги миқдорида кумуш садақа қил”, дедилар. Мен уни тортиб кўргандим, оғирлиги бир дирҳам ёки ундан камроқ чиқди» (Имом Термизий ва Ҳоким ривояти).

Чақалоқнинг сочини олиш билан унинг бошидаги ёқимсиз нарсалар бартараф этилади, бош терисининг нафас олиши осонлашади, натижада кўз, бурун ва қулоқ фаолияти яхшиланади. Шунинг учун чақалоқнинг сочини имкон борича бир ҳафталик бўлганида олиш лозим.

“Сўраган эдингиз”.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan