Дилларга қувонч улашиб…

Динимизда инсонийлик қадриятлари улуғланади. Бу қадриятлар ҳамма халқларни умуминсоний мулки ҳисобланади. Биз уларни бағрикенглик, меҳрибонлик каби хислатларга тенглаштирамиз. Мусулмон инсон ота-онаси, фарзандлари, қўни-қўшнилари, кўмакка муҳтож бўлганларга ёрдам кўрсатади. Дунёда барча нарсалар Аллоҳ таоло томонидан яратилган, шунинг учун мусулмон одам табиат ва ҳар қандай жонзот олдида ўзининг маъсулиятини ҳис қилади.

Маълумки, мелодий сананинг 3 декабри “Халқаро ногиронлар куни” ҳисобланади. Мазкур сана муносабати билан ҳар йили жойларда имконияти чекланган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилиб, кўнгилларини кўтаришга барча интилади.

Ушбу кун муносабати билан Фарғона вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар томонидан ҳам талайгина хайрли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон тумани бош имом-хатиби Адҳамжон Юлдашев бошчилигидаги мутасаддилар томонидан Ўзбекистон тумани Туркистон МФЙ яшовчи фуқарога ногиронлик аравачаси совға қилинди.

Шунингдек, тумандаги ногиронлар учун аёллар мўжалланган “Қудаш – мурувват уйи»га озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда муассаса учун ногиронлик аравачаси эҳсон қилинди.

Худди шунингдек, Фарғона тумани «Ҳазрати Умар» масжиди мутасаддилари ҳам уш сана муносабати билан тумандаги йигирма беш нафар имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари улашилди.

Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилиб, айни вақтда ҳам саховатпеша халқимиз кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, ёлғиз кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиб, улар қалбига оз бўлса-да қувонч улашишда давом этмоқдалар.

Вакиллик матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan