Дин ишлари бўйича қўмита раиси ва муфтий ҳазрат Фарғонага ташриф буюрди

Меҳр-мурувват, саховат, бағрикенглик халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган тушунчалардир.  Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами давлатимиз томонидан алоҳида ҳимояга олингани, уларга муносиб турмуш шароити яратиш борасида қилинаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш лозим.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари халқ яқиндан учрашиш мақсадида Фарғона вилоятининг чегара ҳудуди ҳисобланган Сўх туманига ташриф буюрди.

Ушбу гўшадаги илк ташриф маърифат маскани бўлган мактабга бўлди. Бу ерда мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар билан очиқ ва самимий суҳбат бўлиб ўтди. Сўнгра, ўқувчиларга турли мазмундаги  ўқув-адабиётлари тортиқ қилинди.

Шунингдек, туманда фаолият юритаётган имом-хатиблар ҳамда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, бугунги доруломон кунларга шукроналик ҳисси билан яшаш каби жиҳатларга тўхталиб ўтилди. Йиғилиш сўнгида кам таъминланган, ногирон ва моддий ёрдамга муҳтож инсонларга ногиронлик аравачалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечаклар тақдим этилди.

Куннинг иккинчи ярмида Фарғона вилояти имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда тизимда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар тингланди, ечими бўйича аниқ таклифлар берилди.

Fargonaziyo.uz сайти таҳририяти

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan