Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик жамият тараққиётининг муҳим омили

Инсоният тарихига назар ташласангиз, қайси жамиятларда аҳиллик, биродарлик, ўзаро ҳамжиҳатлик жорий бўлса, уларда тараққиёт, равнақ ва эл осойишталиги-ю фаровонлиги ҳукм сурган. Аксинча, қай бир жамиятда муросасизлик, ноаҳиллик, ўзаро хусумат кучайса, бундай жамиятларда уруш ва можаролар авж олган, юрт вайрон, эл пароканда бўлган. Аллоҳ таоло бандаларини урушишга, бир-бирларининг қонини тўкишга, можаролар чиқаришга эмас, балки аҳилликда, бир-бирларига бағрикенгликда, ўзгаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурматлаган ҳолда яшашга буюрган.

Фарғона давлат унверситетида ўтказилган маърифий тадбир айни шу мавзуда бўлди.

Тадбирда унверситетнинг тарих, ижтимоий-иқтисодий ва физика факултетлари талабалари иштирок этди. Талабалар ўртасида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадида соҳа мутахассислари жалб  этилди.

Тадбир давомида ФарДУ ёшлар билан ишлаш бўйича проректори А.Деҳқонов, Фарғона шаҳар “Аҳмаджон қори” масжиди имом-хатиби Ф.Абдурахмоновлар талаба-ёшларга диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик тўғрисида ўз маърузалари орқали батафсил маълумот бериб ўтишди.

Учрашув сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан имом-хатиб томонидан жавоб олдилар.

Ҳусниддин Турсунзода

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan