Диний экстремизм ва миссионерликни олдини олиш – миллатлар тотувлигининг гарови

Бизнинг жонажон юртимиз азалдан турли миллатга мансуб, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келган. Ота-боболаримиз бошқа дин вакилларига, бошқа миллатларга нисбатан доимо хурмат билан муносабатда  бўлишган. Юрт тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилгани тарихий манбаларда кўп қайд этилган. Ҳозирги кунда юртимиз аҳолисини 130 дан ортиқ миллат вакиллари турли динларга эътиқод қилиб тинч тотув яшаётгани хам юртимизда хукм сураётган диний бағрикенгликнинг амалий ифодасидир.

Ислом дини одатда дўстлик, бағрикенглик тамойиллари асосида ўзига хос равишда маънавий, ахлоқий қонун қоидалари асосида, инсонлар орасидаги муносабатларни тартибга солади. Аммо ундан ғаразли мақсадда ниқоб сифатида фойдаланилса ёмон оқибатларга олиб келиши муқаррар.

Экстремизм сўзининг луғавий маъноси лотинча эхтремусяъни “ўта бир ёқлама деган сўздан келиб чиққан бўлиб, муайян сиёсий нуқтаи назарга ўта бир ёқлама қараш оқибатидаги хатти-ҳаракатларни ифодалайди. Оқимларнинг мақсадлари ҳокимият эканлиги хеч кимга сир эмас.

Шубҳасиз юртимизда турли соҳаларда эришилаётган барча улкан ютуқларимизнинг заминларида жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик  ҳисобланади.

Маълумки, бугун мусулмон оламида мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечмоқда.

Яқин шарқ ва бошқа худудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий тинчлик, ижтимоий, иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечирмоқда.

Мазкур худудларда гуёки ҳақиқий «Исломий давлат» қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонлик, инсонийликка зид вахшийликларга асосланган амалларга қўл ураётган турли гуруҳ ва жамоалар урчиб кетди.

Бундай вахшийликларга сабаб уларнинг диний тушунчаси йўқлиги хаммамизга маълум.

Алишер Навоий ҳазратлари байтларида дунё аҳолисига шундай мурожаат қиладилар.

«Олам аҳли билингизким

Иш эмас душманлиғ,

Ёр бўлинг бир-бирингизгаким,

Эрур ёрлиғ иш…»

Шунинг учун биз ёш авлодларни диний экестремизм ва миссиоенрлик хуружларидан, фитналаридан доимо огоҳ ва сергак қилиб, уларни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишидан асраб-авайлашлик барчаларимизни бурчимиз эканлиги ёдимиздан чиқмаслиги керак.

Рустамжон Қулматов,

Бешариқ тумани  «Саркор» масжиди имом-хатиби

Тавсия этамиз

Leave a Comment