Шавкат Мирзиёев: «Энди ҳажга қандайдир тижоратчилар эмас, тоза одамлар юборилади»

5 январь куни Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Бу ҳақда xabar.uz ахборот-таҳлилий портали ёзмоқда.

Сессияда портал вакили ҳам қатнашди. Унинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтган сессияда Президент Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, фуқароларни муқаддас Ҳаж зиёратига юбориш масаласига ҳам тўхталиб ўтган.

«Энди ҳажга қандайдир тижоратчилар эмас, қалби тоза одамлар юборилади. Адашган юртдошларимизни кафилликка оладиганлар ҳажга боради. Бундайлар кам бўлса, ҳаж квотаси ҳам камаяди», деб айтган давлат раҳбари.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan