“Энг маърифатли имом – 2019” танловининг вилоят босқичида бир қатор фаоллар тақдирланди

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 27 август куни Фарғонада “Энг маърифатли имом – 2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди ҳамда ғолиблар сараланди. Шунингдек, танловга ҳамоҳанг равишда бир қатор фаол ходимлар турли номинацияларда тақдирланди. Марҳамат улар билан танишинг:

“Энг маърифатли имом – 2019” танловининг Фарғона вилоят босқичи ғолиблари:

I-ўрин: Юнусхон Мамарасулов (Марғилон шаҳридаги “Саиджалолхон тўра” масжиди имом-хатиби)

II-ўрин: Каримов Хайруллоҳ (Қўштепа туманидаги “Сармазор” масжиди имом-ноиби)

III-ўрин: Аҳмедов Отабек (Данғара тумани “Оқтепа” масжиди имом-хатиби)

“Энг кўп обуна уюштирган имом” Аҳмедов Соҳибжон (Бағдод тумани бош имом-хатиби)

“Энг кўп мақола нашр этган имом” Мадаминов Раҳматилло (Қўштепа тумани «Эшонгузар» масжиди имом-ноиби)

“Энг обод масжид” Қўқон шаҳар «Зайнул-обидийн» масжиди (масжид имом-хатиби Исақов Абдуқуддус)

«Энг интизомли имом»  Зокиров Рахматхўжа (Учкўприк тумани “Қақир” масжиди имом-хатиби)

«Энг тарғиботчи имом» – Раҳмонов Жўрабек (Фарғона шаҳар “Янгичек” масжиди имом-хатиби)

«Энг тадбиркор имом» – Шерматов Бахтиёр (Олтиариқ тумани “Шоҳ Толиб” масжиди имом-хатиби)

“Энг хушовоз муаззин” – Йўлдашев Назиржон (Фарғона тумани “Хўжа Аҳмад валий” масжиди муаззини)

“Энг ишбилармон мутавалли” – Толибжонов Арипжон (Риштон тумани “Зоҳидон” масжиди мутаваллиси)

“Энг миришкор боғбон” Сиддиқов Мусожон (Ёзёвон тумани “Билол ибн Рабоҳ” масжиди боғбони)

“Энг намунали таҳоратхона” Данғара тумани “Саидаҳмадхон ҳожи” масжиди  таҳоратхонаси (масжид имом-хатиби Нуриддинов Салоҳиддин)

“Энг бой кутубхона” – Наимов Алишер (Қувасой шаҳар “Ислом” масжиди имом-хатиби)

«Энг фидоий қоровул» – Ҳудобердиев Оллоҳберди (Фарғона шаҳар “Уммул қуро” масжиди қоровули)

«Энг фақиҳ имом» – Қодиров Иброҳимжон (Қўқон шаҳар “Саодат” масжиди имом-хатиби)

«Энг нотиқ имом» – Эгамбердиев Шукруллоҳ (Тошлоқ тумани “Бурҳониддин Марғилоний” масжиди имом-хатиби)

 Fargonaziyo.uz матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan